OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2017

Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бадиий матнда ономастик бирликлар лингвопоэтикаси», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil1.

Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017.Fil.19.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий матндаги ономастик бирликларни лингвопоэтик тамойиллар асосида тасниф ва тавсиф қилиш ҳамда уларнинг поэтик актуаллашувини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ономастик бирликларнинг бадиий матнда муайян объект номини атаб келиш билан бирга ижодкорнинг турли бадиий ниятларига ҳам хизмат қилиши аниқланган;

ономапоэтикада турли шаклларда қўлланилаётган терминларни тартибга солиш юзасидан аниқ хулосалар илгари сурилган ҳамда мазкур соҳанинг терминологик аппарати шакллантирилган;

ўзбек тилшунослигида илк марта ономастик бирликлар лингвопоэтикасининг тадқиқи билан боғлиқ «поэтоним», «антропоэтоним», «топопоэтоним», «зоопоэтоним», «ономастик метафора», «сўзловчи ном» каби терминларнинг моҳияти ёритиб берилган;

антропоним ва топонимларнинг ономастик метафора, аллюзив ном, «сўзловчи ном» каби лингвопоэтик вазифалари аниқланган;

ономастик бирликларда ўзбек миллати менталитетига хос жиҳатлар, унинг тафаккур тарзи ўз аксини топиши фактик материаллар асосида далилланган;

метафоранинг ономастик бирликлар воситасида ҳосил бўлувчи кўриниши – ономастик метафоранинг ўзбек тилидаги бадиий матнларда лингвопоэтик восита сифатида воқеланиши мисоллар асосида очиб берилган;

аллюзив ва «сўзловчи ном»ларнинг бадиий матндаги ўрни ва аҳамияти асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бадиий матнда ономастик бирликларнинг лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тадқиқот давомида илмий асосланган ономастик бирликлар бадиияти билан боғлиқ ўзбек тилшунослигида илк марта қўлланилган «ономапоэтика», «поэтоним», «антропоэтоним», «топопоэтоним», «бадиий матннинг ономастик кўлами», «ономастик метафора» каби терминлар, бадиий матнда мустақиллик йилларида фаол қўлланаётган Алпомиш, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Барчин, Тўмарис, Ҳумо каби номларнинг ўзбек миллий менталитетини ёритишдаги аҳамияти ҳамда бадиий матндаги ўрнига оид назарий хулосалар ФА–Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» (2012–2016) номли фундаментал лойиҳага татбиқ этилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил  5 майдаги ФТК-0313/519-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ўзбек тили терминлар тизими бойиган, номларнинг рамзий маънолари очиб берилган; 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Ўзбекистон», «Умр зийнатлари», «Шарқона маскан», «Теран илдизлар», «Тил зийнати» кўрсатувлари ҳамда «Қадрият» эшиттиришида ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар тадқиқотчи томонидан тавсия этилган номлар бадиияти, ўзбек халқининг фарзандга исм қўйиш билан боғлиқ айрим мулоҳазалари, ном қўйиш маданияти, расмий ҳужжатларда исмларни тўғри ёзишга эътибор бериш каби фикрлари билан бойитилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 5 июлдаги 05-15/2892-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ушбу масалалар юзасидан маълумотларга эга бўлган;

тадқиқот натижаси сифатида олинган хулосалар туркийшунослик тажрибасида янги турдаги лексикографик ишлардан бири сифатида тайёрланган «Ўзбек тили поэтонимларининг изоҳли луғати»га жорий қилинган ва унда 200 дан ортиқ ономастик бирликларнинг лингвопоэтик ва лингвокультурологик хусусиятлари изоҳлаб берилган. Мазкур луғатдан фан ва таълим тизимида номларнинг бадиий асарларда тутган ўрнини ўрганишда фойдаланилмоқда.