OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алиева Тохирахон Авазхоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 iyul 2017

Алиева Тохирахон Авазхоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алиева Тохирахон Авазхоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларда нейрогуморал бузилишлар ва бета-адренорецепторлар гени полиморфизмининг клиник-прогностик хусусиятлари», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib3.

Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Каюмов Улугбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидуллаева Гулноз Абдусаттаровна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилигида нейрогуморал механизм хусусиятларини, бета-адренорецептор гени полиморфизмини аниқлаган ҳолда касалликни эрта диагностикасини такомиллаштириш ва клиник-прогностик мезонларини мақбуллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишининг асосий патогенетик – нейрогуморал, адренергик омилларининг касаллик клиник кечишида иштирок этиши даражаси аниқланган;

сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда норадреналин юқори даражаси ва аденилатциклаз тизим фаоллиги сустлашишининг юрак чап қоринчаси қисқарувчанлик қобилиятининг пасайишига таъсири исботланган;

беморларда хасталикни клиник кечиши нохуш прогнозининг ривожланиши ва унинг оғирлик даражасини аниқлашда нейрогуморал омиллар юқори даражасининг таъсири исботланган;

бета1-адренорецепторларнинг гени полиморфизмини баҳолаган ҳолда ўзбек миллатига мансуб шахсларда сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишининг эрта предикторлари аниқланган;

нейрогуморал тизим фаоллигининг ошиши ва бета-адренорецепторлар ADRB1 гени полиморфизмини аниқлаш хасталик клиник кечиши хусусиятлари ва зўрайиб бориши, касаллик прогнозининг оғирлик даражасини белгилаши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали юрак етишмовчилигини эрта аниқлаш ва прогнозлаш бўйича олинган натижалар асосида:

сурункали юрак етишмовчилигини ривожланишини эрта аниқлаш ва зўрайишини олдини олиш, касаллик нохуш клиник кечишини прогнозлаш усули Тошкент шаҳар 1 ва 7-сон клиник шифохоналари, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 14 февралдаги 8Н-319-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида сурункали юрак етишмовчилигини эрта ташхислаш, касаллик клиник кечишини ва прогнозини яхшилаш, касаллик асоратларини 26 фоизга камайтиришга эришилди.