OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сагдиев Хабибулло Ёдгоровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 iyul 2017

Сагдиев Хабибулло Ёдгоровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сагдиев Хабибулло Ёдгоровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Абу Жаъфар таҳовийнинг «Ақида» асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба», 07.00.05–Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tar1.

Илмий раҳбар:Уватов Убайдулла Мурадович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ислом университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ислом университети, DSc.27.06.2017.Tar/F/Fil.14/01.

Расмий оппонентлар:Останакулов Икромитдин, тарих фанлари доктори, доцент; Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек олимнинг «Ақида» асарини исломшунослик, манбашунослик нуқтаи назаридан илмий истифодага киритишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳанафийликнинг мўътадил таълимот сифатида диний бағрикенглик ва мутаассибликдан холи тамойиллари таъсирида Абу Жаъфар Таҳовийнинг шофиийликдан ҳанафийлик мазҳабига ўтиш сабаблари очиб берилган;

Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Мансур Мотуридийларнинг ҳанафийлик эътиқодига оид масалаларни баён қилишдаги ўзига хос қарашлари қиёсий асосда очиб берилган;

Таҳовий «Ақида» асари қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида XV асрда эски ўзбек тилига таржима қилинган манбаси илк бор аниқланган;

«аҳлу-с-сунна ва-л-жамоа» вакиллари орасида имоннинг шартлари борасидаги баҳслар «Ақида» асарига ёзилган шарҳлар орқали «лафзий» эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Абу Жаъфар Таҳовий Қуръоннинг ҳар бир оятини мавзуий услубда ҳанафий мазҳабига мос равишда тафсир қилганлигини очиб бериш Ф1-039. «Мовароуннаҳрда Қуръон ва тафсир илмлари тараққиёти, машҳур муфассирлар илмий меросининг ўлка маънавий ҳаётида тутган ўрни» мавзуидаги (2012–2016) фундаментал тадқиқот лойиҳасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 20 январдаги ФТК-0313/68-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижа Таҳовий услубининг мустаҳкамлиги, тафсиридаги диққат-эътибори ўткирлиги ва аҳком муфассирлари ўртасидаги юқори мавқеидан дарак беришлигини аниқлаш ҳамда ҳанафий эътиқодига оид тафсирларнинг бугунги кундаги мафкуравий аҳамиятини ёритиш имконини берган;

Таҳовийнинг «Ақида» асарига ёзилган шарҳлар асосида нозик ақидавий тушунчаларнинг анъанавий исломда келган асл маъноларини ёритиш орқали Ички ишлар идоралари шахсий таркиби ўртасида ходимларнинг соф диний таълимот ва сохта оқимларнинг фарқлари борасидаги дунёқарашларини бойитиш мақсадида тайёрланган дастурларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 21 январдаги 17/3-117-сон маълумотномаси). Қўлга киритилган илмий натижалар ақидапараст гуруҳ вакиллари томонидан Қуръон ва ҳадислардаги маълумотларни ғаразли мақсадларга мослаштириб шарҳлаши ва шу орқали ислом динига эътиқод қилувчи маҳаллий аҳолини ўзларининг сафларига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилган;

ўз замондошлари ва бошқа таниқли исломшунос олимлар назарида машҳур ҳанафий фақиҳи, Қуръон ва ҳадис илмлари олими Абу Жаъфар Таҳовийнинг «Ақида» асари ва асар шарҳларининг назарий-амалий аҳамияти уч жиҳат билан илмий қиймат касб этган. Аввало, ислом дини тарихи ва унинг туб моҳияти, миллий урф-одатлар ва қадриятлар билан ислом динининг тамоман ўзгача маъно-мазмун касб этиши, мафкуравий таҳдидларнинг ислом дини ниқоби кўринишида намоён бўлиши, диний ва маънавий тарбияга глобал тармоқлар орқали кириб келаётган ислом дини ниқобидаги фундаментализм, экстремистик ва террористик оқимлар таъсири, талаба-ёшларнинг диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш орқали «диний» таҳдиднинг олдини олиш усуллари ҳамда воситалари чуқур таҳлил этилган(Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2017 йил 26 январдаги 01-11-06-606-сон маълумотномаси). Бу таҳлиллар ёшларда юқоридаги ғаразли ғояларга қарши илмий асосли мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.