OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдуллаева Васила Каримбековнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 fev 2017

Абдуллаева Васила Каримбековнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдуллаева Васила Каримбековнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Героин гиёҳвандлигининг клиник-патогенетик асослари ва унинг терапевтик услубларини такомиллаштириш (клиник-экспериментал текширув)», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib436.

Илмий маслаҳатчи: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 14.07.2016.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Зражевская Инна Александровна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Аграновский Марк Лейзерович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Мхитара Гераци номидаги Ереван давлат тиббиёт университети (Арманистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: опиоидларга тобеликнинг клиник-психопатологик ва патокимёвий жиҳатларини аниқлаш ҳамда даволаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

опиоидларга тобе шахсларда ҳамроҳ соматик касалликлари (сурункали вирусли гепатит В ва С) ривожланишида преморбид ижтимоий девиациялар, наркологик касалликларга наслий мойиллик ҳамда ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

ҳамроҳ соматик касалликларни (сурункали вирусли гепатит В ва С) ҳисобга олган ҳолда опий абстинент синдром ҳамда гиёҳвандликка мойилликнинг хусусиятлари очиб берилган;

опиоидларга тобе шахсларда ҳамроҳ соматик касалликларининг (сурункали вирусли гепатит В ва С) тизимли оксидланиш стресс жадаллигига ва қондаги антиоксидланиш тизимининг яққол сусайишига таъсири исботланган;

тажриба шароитида наркотиклар билан ўткир ва сурункали заҳарланишда эндоген антиоксидланиш тизимининг заифлашуви ҳамда оқсиллар парчаланиши моддаларининг (ўрта молекуляр пептидлар) тўпланиши фонида жигарнинг ҳужайра ости қисмлари ва юрак тўқималарида кислороднинг фаол шакллари жадаллашувининг узайтирилган кучайиши билан ифодаланадиган патогенезнинг асосий бўғини аниқланган;

тажриба тадқиқотлари натижалари асосида героин гиёҳвандлигининг даволаш чоралари мажмуасига антиоксидантларни эрта киритилиши ва жигарда уларнинг заҳирасини яратиш зарурати патогенетик асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Героин гиёҳвандлигининг патогенетик жиҳатлари ва терапевтик услубларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

героин гиёҳвандлигини ташхислаш ва терапевтик услубларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Героин гиёҳвандлигида реабилитация ёндашувларни белгиловчи шахс бузилишларининг клиник-психопатологик ва психологик ташхисоти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 24 майдаги 8Н-д/69-сон; 2015 йил 11 декабрдаги 8Н-д/69-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма героин гиёҳвандлигига чалинган беморларда шахс ўзгаришларни клиник-психологик ташхислашнинг услубий асосини такомиллаштиришга хизмат қилади; 

героин гиёҳвандлигининг ривожланиши, клиник-психологик хусусиятлари, ташхисоти ва даволаш-реабилитация чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Жиззах вилояти наркологик диспансери ва Хоразм вилояти наркологик диспансери амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 декабрдаги 8Н-д/69-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши героин гиёҳвандлигига чалинган беморларнинг ижтимоий мослашуви ортиши, қайта касалланишларнинг олдини олиши, касалликнинг ремиссия даврини 6,6 ойга узайиб, шифохонада қайта даволаниш сонини 1,7 мартага камайтириш имконини берди.