OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Турсунов Шерзод Абдуқодировичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 fev 2017

Турсунов Шерзод Абдуқодировичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Турсунов Шерзод Абдуқодировичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA№0000169/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.I183.

Илмий маслаҳатчи: Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,14.07.2016.I.03.01.

Расмий оппонентлар: Нигматовна Рахимова Дилфуза, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Одил Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳоловчи интеграл кўрсаткич ва индикаторлар тизими соҳа менежменти, хизматлар самарадорлиги, персоналнинг малакавий даражаси ва ташкилий-техник йўналишларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;

соф фойданинг жалб қилинаётган инвестициялар миқдори ва харажатларга боғлиқ бўлган икки ўлчовли чизиқли регрессия модели ишлаб чиқилган;

телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини нарх сиёсати, лицензиялаш ва суғурталашни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

ҳудудий рағбатлантириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш каби омиллар асосида телекоммуникация соҳаси субъектларининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ва самарали ривожлантириш бўйича  таклифлар ишлаб чиқилган;

миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини инновацион ривожланиш талаблари асосида 2017–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция фаолиятини ривожлантириш стратегияси асосланган;

миллий оператор тармоғи асосида рақамли телевидение ва радиоэшиттиришларни такомиллаштириш, интеллектуал ва интерактив хизматларни ривожлантириш бўйича инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

мақсадли стратегияни ишлаб чиқиш, рақамли телевидение ҳамда радиоэшитти-ришларни такомиллаштириш, интеллектуал ва интерактив хизматларни ривожлантириш, соф фойданинг жалб қилинаётган инвестициялар миқдори ва харажатларга боғлиқ бўлган икки ўлчовли чизиқли регрессия модели ҳамда соф фойда ва унинг самарадорлиги кўрсаткичларидан истиқболли инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар «Ўзбектелеком» АК фаолиятига жорий қилинган («Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 25 мартдаги 27-01-46/1449-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида 2014–2015 йилларда 87 млн. сўмлик харажатлар тежаб қолинган ва 265 млн. сўмлик қўшимча даромад олинган. Келгуси йилларда ҳам худди шундай иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларига эришиш имконияти яратилган;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакл ва усулларини такомиллаштириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбекистон ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг миллий иқтисодиёт рақобатбар-дошлигини оширишга таъсирини баҳолаш» лойиҳасида фойдаланилган (2012–2014) (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлан-тириш вазирлигининг 2014 йил 10 ноябрдаги 24-8/6619-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида илғор хорижий тажрибадан АКТ соҳасини самарали бошқариш бўйича мақсадли таклифлардан фойдаланилган;

тармоқ ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш, соҳада инвестиция фаолиятини бошқариш услубияти ва унинг самарадорлигини баҳоловчи индикаторлар тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 28 мартдаги 24-8/1685-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг жорий қилиниши натижасида телекоммуника-ция соҳасида инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишга имкон яратган.