OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Садиков Расул Рустамовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 yan 2017

Садиков Расул Рустамовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Садиков Расул Рустамовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юз ва қўл-оёқ хавфсиз қон-томир ўсмаларини ташхислаш ва даволашда янги ёндашувлар», 14.00.21–Стоматология, 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:30.06.2015/B2015.2.Tib631.

Илмий маслаҳатчи: Тешаев Октябрь Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Уве Экельт, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Германия); Бахритдинов Фазлиддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Нью-Джерси тиббиёт университети (АҚШ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хавфсиз қон-томир ўсмаларини ташхислаш ва даволашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

илк бор хавфсиз қон-томир ўсмалари ривожланишининг демографик хусусиятлари, шунингдек ўсмаларнинг тез ривожланишига таъсир кўрсатадиган хавф омиллари аниқланган;

хавфсиз қон-томир ўсмаларни ташхислаш ва даволашга мўлжалланган ЛСУ, ФДУЭ ва УФД оригинал ускуналари ишлаб чиқилган;

янги флуоресцентли ташхислаш усули инфантиль гемангиомаларнинг пролифератив фаоллиги даражаси аниқланган ҳамда касаллик асоратларини башоратлаш имконияти яратилган;

гемангиома тўқимасига махсус фотосенсибилизатор юбориб, керакли спектрал диапазонни нурлантириш орқали самарадор даволаш усули яратилган;

гемангиома ва унинг оғир шаклларини самарали даволашнинг янги усуллари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Болаларда хавфсиз қон-томир ўсмаларини даволаш ва эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ХҚТЎни даволаш ва башоратлашни такомиллаштиришга қаратилган «Гемангиомаларни даволаш усули»га ихтиро патенти олинган (Интеллектуал мулк агентлигининг №IAP 04786; 21.07.2010 й.). Олинган натижалар асосида ўтказилган даволаш чора-тадбирлари ХҚТЎ билан касалланган беморларнинг шифохонада даволаниш сони камайиб, 94% ҳолатда амбулатор даво олишга имкон берган;

гемангиомаларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар «Юз ва қўл-оёқ хавфсиз қон-томир ўсмаларини ташхислаш ва даволашда янги ёндашиш» услубий қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Услубий қўлланма асосида хавфсиз қон-томир ўсмаларни даволаш чандиқли асоратларнинг 90 фоиз камайишига имкон берган.

ишлаб чиқилган комплекс ташхислаш ва даволаш алгоритми соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан 1-шаҳар клиник шифохонаси, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Тошкент шаҳар онкологик диспансери, Жиззах вилояти онкологик диспансери, Бухоро вилояти неонаталогия маркази, Зангиота тумани оилавий поликлиникаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги 8H-g/75-сон маълумотномаси). Натижада комплекс даволанган 96% беморда ижобий терапевтик самарага эришилган.