OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 yan 2017

Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Лабдан дитерпеноидлари ҳосилалари синтези, глицирризин кислотаси ва самарали гемостатик дори воситаларини яратиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К74.

Илмий маслаҳатчи: Далимов Давранбек Нигманович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси, институти 14.07.2016.K/В/T.13.01.

Расмий оппонентлар: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор; Дусматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: лабдан дитерпеноидлари синтези, глицирризин кислотаси, унинг тузлари ва кичик молекулали полимерлар асосида супрамолекуляр комплекс бирикмаларни олиш, физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда янги гемостатик воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

лагохилиннинг янги ароматик ацеталлари синтез қилинган ва охирги маҳсулот унумига катализаторлар таъсири аниқланган;

лагохилиннинг ацетил ва изопропилиден ҳосилаларининг гемостатик фаоллиги билан ўринбосарларнинг табиати ва эркин гидроксил гуруҳлари сони орасидаги боғлиқлиги аниқланган;

глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи билан лагохилиннинг янги комплекс бирикмалари олинган;

глицирризин кислотаси ва унинг тузлари билан лагохилиннинг супрамолекуляр комплекс бирикмалари сувли эритмаларида мицелляр тузилиш, турғунлик ва термодинамик хусусиятлари билан уларнинг комплекс ҳосил қилувчи компонентлар нисбати ва кимёвий тузилишига боғлиқлиги аниқланган;

комплекс бирикмаларнинг сувли эритмалари реологик хусусиятларини аниқлаш орқали дори воситасини мицелла ичига кириш жараёни система энергияси ютуғи билан бориши исботланган;

система энтропияси (мицеляр ҳосилалар ўз-ўзидан ташкилланиши), меҳмон молекуласи тузилиши ва функционал хослигига боғлиқлиги, глицирризин кислотаси молекулаларидан иборат мицеллаларнинг тузилиш жараёнига мувофиқлаштирувчи сифатида таъсир этиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўсимликлардан биологик фаол терпеноидларни ажратиб олиш, тузилиши ва фаолликларини аниқлаш натижасида янги самарали гемостатиклар ишлаб чиқиш асосида:

вена қон томири ичига қўлланиладиган гемостатик «Лаговин» дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (04.12.2013 й., №IAP 04806) олинган. Гемостатик восита паренхиматоз қон кетишни тўхтатишда ишлатиш учун тавсия қилинган;

«Глилагин» субстанцияси асосида қон тўхтатувчи гемостатик пленка учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (13.10.2015 й., №IAP 05109) олинган. Яратилган маҳаллий дори шакли капилляр ва қон томирлардан қон кетишини тўхтатишда фойдаланилган;

яллиғланишга қарши қўлланиладиган «Глицирам - 0,05г таблеткалари» учун клиник синовлари ўтказилган ва «Глицирам» субстанцияси учун Вақтинчалик Фармакопея мақоласи 42 Уз2369-2013 (18.10.2013 й.,) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Яратилган препарат республикада шу турдаги дори воситаларининг импорт ўрнини босиш имконини беради.