OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Пардаев Олим Мамаюнусовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
27 yan 2017

Пардаев Олим Мамаюнусовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Пардаев Олим Мамаюнусовичнинг

докторликдиссертациясиҳимоясиҳақидаэълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0001447/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.11.2016 / B2016.4.I67.

Илмий маслаҳатчи: Туйчиев Алишер Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Osami Arakava, Hirosaki университети, профессор (Япония).

Етакчи ташкилот: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини баҳолашнинг индивидуал ва интеграл кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда самарадорликни баҳолашнинг мавжуд методикаси копмлекс кўрсаткич орқали баҳолаш асосида такомиллаштирилган;

мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини сақлаш, сақлаш жараёнини рационал ташкил қилиш ва сарф-харажатларни оптималлаштириш кабиларни эътиборга олган ҳолда маҳсулотларни мавсумий сақлашда табиий йўқотиш нормативлари (олма – 2,71%, картошка – 5,0%, пиёз – 12,2%) асосланган;

мева-сабзавот маҳсулотларини чакана савдо корхоналарида сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

мева-сабзавот маҳсулотларини махсус совиткичларда сақлаш корхоналарига улгуржи савдо қилиш учун олинадиган лицензияни бекор қилиш асосланган ва бунинг эвазига субъектларнинг айланма маблағларини кўпайтириш йўллари асосланган;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг ҳажми ва экспорти ҳамда фойда даражаси каби параметрларни динамик ошириб бориш асосида маҳсулотларни сақлаш ҳажмини 2016–2019 йиллар мобойнида ривожлантиришни прогнозлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш хизматларини кўрсатувчи акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат улуши бўлган акциядорлик жимиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш меъзонлари тўғрисидаги низом»нинг 2а, 2б, 3а ва 3б-иловаларида фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2016 йил 25 августдаги ММ17-01-35/430-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф этилган кўрсаткичлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш хизматлари бўйича фаолият самарадорлигини баҳолаш ва ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш имконини берган;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва сотиш самарадорлигини ошириш ҳамда музлаткичдан олинган маҳсулотни чакана савдо корхоналарида сақлашнинг максимал муддат ва яроқсиз ҳолга келиши мумкин бўлган маҳсулотларга оид иқтисодий тадбирлар юзасидан олинган натижалар услубий кўрсатма сифатида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқаруви буйруғи (30.08.2016 й.; №85) билан амалиётга жорий қилинган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2016 йил 16 июлдаги ОР/11-1742-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг норматив ҳужжат даражасида жорий қилиниши маҳсулотни сифатли сақлаш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тегишли самарадорликни таъминлаш имконини берган;

маҳсулотларни (олма, картошка, пиёз) сақлашда табиий йўқотишлар бўйича олинган илмий натижалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруғи (24.08.2016 й.; №28) билан тасдиқланган «Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва уларни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативлари» 1-иловасининг 1-, 2-, 5- ва 9-бандларида фойдаланилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 7 сентябрдаги 02/22-1149-сон маълумотномаси) ҳамда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамияти буйруғи (30.08.2016 й.; №85) билан «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва сотиш хизматларини кўрсатиш бўйича тавсиялар»да фойдаланилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2016 йил 7 сентябрдаги ОР/11-1742-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар соҳа корхоналари фаолиятини меъёрий тартибга солиш, мева-сабзавот маҳсулотларини табиий йўқотиш нормативларининг такомиллашуви, сақлаш жараёнларини рационал ташкил қилиш ҳисобига мулкдорни рағбатлантириш ҳамда фермерлар ва совиткич корхоналари фойдасининг ошиш имконини беради;

мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш прогноз ҳажмини аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар бўйича «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холднинг компанияси акциядорлик жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ҳажмини 2017–2019 йилларга мўлжалланган даврда ривожлантиришнинг прогноз режаси ишлаб чиқилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси акциядорлик жамиятининг 2016 йил 7 сентябрдаги ОР/11-1742-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш маҳсулотларни  сақлаш ҳажми, экспорти ва фойдани ошириш имконини беради;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сақлаб сотиш хизматлари кластери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрда тасдиқланган «Сурхандарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 382-сонли қарорининг 2-бандида ўз аксини топган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 25 ноябрдаги 03/15-502-сон маълумотномаси). Мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз маҳсулотлари ва узум билан улгуржи савдо қилиш фаолиятини агрофирмаларга уларнинг устав фонди миқдоридан қатъи назар амалга ошириш ҳуқуқи берилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрда тасдиқланган юқорида номи келтирилган 382-сон қарорининг 4-бандида ўз аксини топган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компаниясининг 2016 йил 25 ноябрдаги ОР/11-2530-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш соҳа корхоналари айланма маблағларини кўпайтириб, сақлаб сотиш хизматлари самарадорлигини ошириш имконини беради;

маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини ошириш ва бу жараёнда ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар IХ республика инновацион ғоя, ишланма ва лойиҳалар ярмаркасида («Ўзэкспомарказ», 2016 йил 11–13 май) 8 та хўжалик субъекти фаолиятига жорий қилинган ва мазкур хўжалик субъектлари билан шартномалар имзоланган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 25 августда тасдиқлаган шартномалари). Шартномалар  маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини ошириш имконини беради.