OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Буриев Искандар Астановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
27 yan 2017

Буриев Искандар Астановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Буриев Искандар Астановичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қашқадарё вилояти шароитида районлаштирилган ғўза навлари ҳосилдорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx131.

Илмий маслаҳатчи: Назаров Ренат Саидович,қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедов Джамолхон Ходжахонович, биология фанлари доктори; Сатипов Ғайибназар Матвафоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз, типик бўз ва тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Меҳнат», «Меҳр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77», «С-6530» ва «Бухоро-6» навларининг ҳосилдорлигини оширишда мақбул ўғит ва суғориш тартибларини, қулай экиш муддатлари, тизимлари ҳамда кўчат қалинликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Меҳнат», «Меҳр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77» ва «Бухоро-6» навларини маъдан ўғитлар билан N-200 Р-140, К-100 кг/га меъёрда озиқлантириш ва тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғориш мақбуллиги аниқланган;

типик бўз тупроқларда ғўзани ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Меҳр» навларини маъдан ўғитлар билан озиқлантириш меъёри N-200 Р-140, К-100 кг/га ҳамда тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғориш самарали бўлиши аниқланган;

чигит экиш муддатини 10–15 март кунлар оралиғида ўтказиш, 60х13-1 экиш тизимида кўчат қалинлигини гектарига 120 минг дона ҳисобида қолдириш  мақбуллиги исботланган;

тақирсимон тупроқларда ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Меҳр» навларининг мақбул ўғит меъёрлари N-250 Р-175, К-125 кг/га, тупроқ намлиги ЧДНСдан 70-70-60% суғориш тартиби қулай бўлиши аниқланган;

чигит экиш муддатини 5–10 апрель кунлари оралиғида амалга ошириш, экиш тизими 90х9-1, кўчат қалинлиги гектарига 120 минг дона бўлиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитида ғўзани районлаштирилган ўрта толали навлари ҳосилдорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

ғўзанинг «Наманган-77», «Бухоро-6» ва «С-6530» навларини етиштиришнинг мақбул агротехникаси бўйича «Тезпишар, истиқболли ғўза навларининг агротехникаси ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги» мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 январдаги 02/20-28-сон маълумотномаси). Ғўза навларининг мақбул агротехнологиялари, ўғитларни қўллаш меъёри, суғориш тартиблари, экиш муддатлари ва тизимларини жорий қилиш орқали пахта ҳосилдорлиги ҳамда тола сифатини оширишга эришилган;

ғўза навларини етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини қўллаш бўйича илмий тадқиқот натижалари 2010–2012 йилларда Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида 6,1 минг, типик бўз тупроқларида 52,0 минг, тақирсимон тупроқларида 28,0 минг гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 19 декабрдаги 02/20-1276-сон маълумотномаси). Ғўза навларида мақбул агротехнологияларини қўллаш натижасида гектаридан 3–5 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, кўсакларни очилиши 4–6 кунга тезлашган, биринчи терим салмоғи 5–6 фоизга ошган ва иқтисодий самарадорлик гектарига 155,4–301,2 минг сўмни ташкил этган.