OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Муминов Шухрат Манаповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
26 yan 2017

Муминов Шухрат Манаповичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Муминов Шухрат Манаповичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оёқ ва чаноқ веналарида шошилинч жарроҳлик ёрдам», 14.00.34–Юрак ва қон-томир хирургияси (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib521.

Илмий маслаҳатчи: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ).

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Тае-Вон Квон, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Корея Республикаси); Владимир Васильевич Сорока, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Санкт-Петербург, Россия); Акмал Абдуллаевич Ирназаров, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Парасельс университети (Зальцбург, Австрия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олиш, оёқ веналари ўткир тромбозини хирургик даволаш натижаларини яхшилаш, даволаш-ташхислаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор оёқ ва тос веналари ўткир тромбозининг даражаси ва тузилмаси, шунингдек тромбофилиянинг генетик ҳамда молекуляр омиллари вариабеллиги аниқланган;

чуқур веналар тромбози ривожланишида FV-Leiden ген омили мутацияси таъсирининг юқорилиги исботланган;

ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олишга қаратилган пастки кавак венасини клипслаш учун клипснинг янги модель ва мосламалари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган клипсловчи қурилмаларда мавжуд эндовеноз кава-фильтрларга хос камчилик ва асоратлар (фильтрлар миграцияси, пастки кавак вена девори перфорацияси, қоринпарда орти гематомалари, инфильтрациялар ва фиброз) йўқлиги исботланган;

қўлланилган фаол хирургик ва консерватив даволаш усуллари ўпка артерияси тромбоэмболиясининг ривожланиш хавфини пасайтириши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олиш, оёқ веналари ўткир тромбозини хирургик даволаш ва ташхислаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

клипсани лигатура қўймасдан маҳкамланишининг ишончлилигини ошириш ва пастки кавак венаси бел тармоқларини шикастламасдан ўрнатишни таъминлайдиган «Кава-клипса»га Интеллектуал мулк агентлигининг (№IAP 03440; 04.04.2005й.) ихтирога патенти олинган. Натижада ретромбозлар сони 1,8 баробарга камайган;

тромб сўрилгандан сўнг венанинг клипсланган жойи табиий ҳолатини қайтарадиган «Кава-клипса»га Интеллектуал мулк агентлигининг (№ IAP 03553; 20.03.2006й.) ихтирога патенти олинган  ва бу сурункали веноз етишмовчилиги ривожланишини 3,1 баробарга камайтирган;

пастки кавак венасининг клипсланган қисмини сиқилишдан, уни бўртиб чиққан кава-клипса элементларининг таъсиридан озод қилишни таъминлайдиган «Кава-клипса»га Интеллектуал мулк агентлигининг (№ IAP 03923, 15.01.2007 й.) ихтирога патенти олинган ва бу ўпка артерияси тромбоэмболиясининг асоратини 28,8% га камайтирган;

клипсаларни хавфсиз туташтиришда ишлатиладиган «Кава-клипсани жойлаштириш учун асбоб»га Интеллектуал мулк агентлигининг (№ IAP 03441, 27.04.2005й.) ихтирога патенти олинган. Бу операция вақти ҳамда умумий оғриқсизлантиришга кетадиган сарф-харажатни 2,5–3,0 баробарга камайтирган.

Олинган илмий натижалар РШТЁИМ, Тошкент шаҳри ва вилоят онкология диспансерлари, РШТЁИМ Жиззах ва Қашқадарё филиаллари ҳамда РШТЁИМ барча филиалларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 11 сентябрдаги 8н-д/49-сон маълумотномаси). Чуқур веналар тромбозига учраган беморларни даволаш самарадорлиги уларнинг касалхонада ётиш муддатини 30% гача қисқаришига олиб келган.