OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жўраева Малоҳат Муҳаммадовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
26 yan 2017

Жўраева Малоҳат Муҳаммадовнанинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

Жўраева Малоҳат Муҳаммадовнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Француз ва ўзбек эртакларида модаллик категориясининг лингвокогнитив, миллий-маданий хусусиятлари», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Талабгор илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати буйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот /LA № 0001597/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Fil146.

Илмий маслаҳатчи: Ёқубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти,14.07.2016.Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: Турниёзов Неъмат Қаюмович, филология фанлари доктори, профессор; Вероника Кастилотти, филология фанлари доктори, профессор (Франсуа Раблэ университети, Франция); Шомусаров Шорустам Гиясович, филология фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: француз ва ўзбек эртакларидаги модаллик категориясининг лингвокогнитив, миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш ҳамда ҳар бирига хос ўхшашлик ва дифференциал белгиларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

француз ва ўзбек эртакларидаги модаллик категориясининг лингвокогнитив хусусияти истак, мақсад, буйруқ, темпораллик, интеррогативлик каби концептуал белгиларда акс этиши исботланган;

қиёсланаётган тилларда  фреймларнинг ядро ва периферия каби семантик гуруҳларга бўлиниши ҳамда модаллик, модус ва диктум категорияларининг семантик боғлиқлиги далилланган;

француз ва ўзбек эртакларидаги модаллик категориясининг миллий-маданий хусусиятлари «бешик», «сандал», «тандир», «қатлама», «атала», «офтоба», «фойтун», «черков», «сарой», «ғижжак», «чўқинтириш маросими», «қалин», «фотиҳа» каби лингвокультуремалар воситасида асосланган;

француз ва ўзбек эртакларининг бошланма ҳамда тугалланма қисмлари бир-биридан грамматик, семантик, стуктур хусусиятлари билан фарқланиши асослаб берилган;

«фрейм» ва «концепт» тушунчалари билан боғлиқ назарий фикрларга муносабат билдирилиб, «эртак фрейми» ва «эртак концепти» моҳияти эртаклар мотивида ишлаб чиқилган;

француз ва ўзбек эртакларидаги миллийлик, умумийлик, хусусийлик, ўхшашлик, фарқли жиҳатлар «кураш тушиш», «туш кўриш», «сандиқда оқиб келиш», «узоқ уйқуга кетиш» каби мотивлар уйғунлигида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Тил тизимининг барча сатҳларида – фонетик, лексик-фразеологик, морфологик ва матн бирликлари даражасида намоён бўлган модаллик категориясининг турли лисоний воситалар ёрдамида қўлланилиши ҳамда ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган қиёсий типологик таклифлар асосида:

чет тилини эгаллашнинг умумевропа компетенциялари (CEFR) асосида «Français B1» дарслиги мазмун-мундарижасига модаллик категориясининг хусусиятлари, модал муносабатлар, маданиятлараро мулоқотга дахлдор масалалар сингдирилган (№355-077). Жорий этилган материаллар француз ва ўзбек эртакларидаги модаллик категориясининг  миллий ўзига хосликларини очиб беришга хизмат қилган;

француз ва ўзбек эртакларидаги миф, эртак, афсона ва ривоятларнинг хусусиятлари, Ф1-ХТ-0-19919 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг «Мифологик образларнинг ўзбек ва француз эртакларидаги қиёси» қисмини тайёрлашда қўлланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 14 ноябрь ФТК-03/B/794-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши модаллик категориясининг таржима жараёнидаги муштараклик ва ўзига хосликлари, адабий таъсир жиҳатлари, француз ва ўзбек эртакларидаги ўхшаш ва ўхшаш бўлмаган мотивларни ўзаро қиёслаб, таҳлил қилиш имконини берган;

тадқиқотнинг илмий натижаси мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда талабалар учун мўлжалланган «I Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр фестивали»ни ўтказиш сценарийсига киритилган, шунингдек «Bonnes festivités» номли саҳна кўринишида фойдаланилган (Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг 2016 йил 14 ноябрдаги маълумотномаси). Саҳналаштирилган мазкур спектаклда миллий-маданий хусусиятларни характерловчи «байрам», «тўй», «бахт», «шукроналик», «андишалик», «шарм-ҳаё», «меҳрибонлик», «хурсандчилик», «ҳазилкашлик», «ҳашар» каби концептлар ҳамда лингвокультуремаларнинг модал муносабатлар кўринишида намоён этилганлиги билан асосланган.