OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимов Баходир Бахтиёр ўғлининг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
20 dek 2016

Рахимов Баходир Бахтиёр ўғлининг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимов Баходир Бахтиёр ўғлининг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болалар ва ўсмирларда семизликнинг профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0001005, Мустақил изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.11.2016/В2016.4.Tib193.

Илмий маслаҳатчи: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.03.

Расмий оппонентлар: Jae-Wook Choi тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нажмутдинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар ва ўсмирлардаги семизликнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилишининг олдини олиш,  ортиқча холестерин, шлак ва токсинларни организмдан чиқариб юбориш ва тана вазнини меъёрида ушлаб турувчи биологик фаол қўшимча - «Фойдали кепаклар» («Бодинорм») ишлаб чиқилган;

экзоген конституционал семизлик билан касалланган бемор болалар ва ўсмирлар касалланишини олдини олиш ва даволаш учун маҳаллий табиий хомашёлардан олинган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган ва паст энергетик қийматига эга бўлган миллий таомнома ишлаб чиқилган;

озиқавий қиймати оқсилга бой, карбонсувлар камайтирилган ҳамда витамин ва минерал моддаларга бой бўлган миллий таомлар асосида Семиз болалар ва ўсмирлар овқатланиш таомномасини такомиллаштириш;

тиббий-ташкилий профилактик ва даволаш чора-тадбирларини аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан фаол ишлаш асосида болалар ва ўсмирлар орасида семизлик профилактикасини самарали ташкил қилишнинг модели ишлаб чиқилган;

аҳолининг саломатлик ҳолатида салбий ўзгаришларни келтириб чиқармайдиган овқат қўшимчаларини ишлаб чиқиш, истеъмол миқдори, сақлаш ва тарқатиш талаблари кўрсатилган санитария меъёр ва қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалар ва ўсмирларда семизликнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

организмнинг метоболик синдромларига ижобий таъсир кўрсатувчи биологик фаол қўшимча - «Фойдали кепаклар» («Бодинорм»)ни ишлаб чиқишнинг технологик йўриқномаси тасдиқланган (ТИ 64-20900059-13:2013). Мазкур технологик йўриқноманинг ишлаб чиқилиши организмдан ортиқча холестерин, шлак ва токсинларни чиқариб юбориш, тана вазнини меъёрида ушлаб туриш ва ошқозон-ичак тизими фаолияти бузилишининг олдини олишга имкон берувчи биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқишнинг ягона технологик шартларини таъминлашга хизмат қилади;

иммунитетни ошириш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш ва меъёрлаштиришга қўйилган гигиеник талаблар» таркибида тасдиқланган (Санитария қоида ва меъёри №0296-11). Мазкур таклифлар аҳолининг саломатлик ҳолатида салбий ўзгаришларни келтириб чиқармайдиган овқат қўшимчаларини ишлаб чиқиш, истеъмол миқдори, сақлаш  ва тарқатиш талаблари бўйича санитар меъёр ва қоидаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

озиқ-овқат маҳсулотларида гликемик индексини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар «Семизликда овқатланиш рационларини гигиеник асослаш» услубий қўлланмаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 20 апрелдаги 8Н/60-сон; 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма семириш омиллари ва касалликни эрта аниқлаш, семизликнинг профилактикаси ва даволашнинг гигиеник чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини беради;

тана вазни индексини меъёрда ушлаб туриш бўйича олинган илмий натижалар «Семизликка мойил болалар ва ўсмирларни парҳез даволаш технологияси ва принципларининг илмий асослари» услубий қўлланмаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 сентябрдаги 8Н-р/571-сон; 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма овқат рационини гигиеник меъёрлаштириш талабларини такомиллаштириш имконини беради;

семизлик олдини олишнинг ижтимоий таҳлика омиллари таъсири бўйича олинган илмий натижалар «Ўзбекистон Республикасида болалар ва ўсмирлар орасида семиришнинг олдини олиш модели» услубий қўлланмаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги 8Н-м/46-сон; 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномалари). Мазкур услубий қўлланма тиббий-ташкилий профилактик ва даволаш тадбирларини аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан фаол ишлаши асосида болалар ва ўсмирлар орасида семизлик профилактикасини самарали ташкил қилиш имконини беради;

болалар ва ўсмирларда семизлик профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти тизими ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги 8Д-3/69-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг ама-лиётга жорий қилиниши семиришга ташхис қўйиш тартибини яхшилаш ва унинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом овқатланишни таъминлаш ва ҳаракат фаоллигини оширишга хизмат қилиб, ҳар бир семизликни инвазив ва тиббий асбоб-ускунлар ёрдамида аниқлаш ва даволаш таннархини 5% га камайтириш, тана вазни индексининг болаларда 10,8%, қизларда эса 10,5%га камайиши ва профилактика чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган.