OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Комилова Мастура Сафаровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 dek 2016

Комилова Мастура Сафаровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Комилова Мастура Сафаровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Биринчи туғувчи аёлларда нормал жойлашган йўлдош барвақт кўчишининг патогенези диагностикаси ва олиб бориш тактикаси», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib8.

Илмий маслаҳатчи: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: Дощанова Айкерим Мжаверовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Москва); Султанов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садриддинов Асомиддин Фаязович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Д.О.Отт номидаги акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий- тадқиқот институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий  аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биринчи туғувчи ҳомиладор аёлларда гипертензив синдромсиз НЖЙБК ривожланишини ташхислашни такомиллаштириш ва ҳомиладорликни олиб бориш учун патогенетик механизмларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор гипертензия синдромсиз НЖЙБКда томир-эндотелиал ҳамда йўлдошнинг ўсиш омили, Виллебранд омил, фебронектин, оксидатив стресс, яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичлари баҳоланиб, бу ўзгаришлар натижасида  қон-томир деворларида эндотелиал дисфункция ривожланиши ва организмда тизимли яллиғланиш юзага келиши  исботланган;

илк бор гипертензия синдроми кузатилмаган НЖЙБКнинг енгил даражасида она–йўлдош–ҳомила қон оқими ҳолати баҳоланган, йўлдошнинг барвақт кўчишида ҳомилада сифатли қон оқимининг маълум вақтгача сақланишига таъсир қилувчи она–ҳомила қон оқими ҳимоя механизмларининг ривожланиши аниқланган ва қон оқими ҳолатига қараб ҳомиладорларни олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган;

эндотелиал дисфункция, цитокин статус кўрсаткичлари, ҳомиладорлар ва уларнинг чақалоқларида она–йўлдош–ҳомила қон оқими кўрсаткичлари тўғри ва тескари корреляцион ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

гипертензив синдромсиз НЖЙБКда йўлдош ва бачадоннинг она–йўлдош юзасидаги децидуал ҳужайралар деструкцияси, капиллярлар эндотелийсининг ойдинлашиши, синцитиотрофобласт ва базал мембрананинг йўлдош эндотелийси билан биргаликда унинг тўқима антигенларига нисбатан иммуноцитокимёвий реакция  юзага келиши аниқланган;

гипертензив синдром кузатилмаган НЖЙБКнинг патогенези ривожланиш чизмаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

«Нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчишида аёлларни текшириш усуллари ва олиб бориш тактикаси» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида тасдиқланган (2015 йил 23 декабрдаги 8Н-р/631­сон). Ушбу услубий қўлланмадан соғлиқни сақлаш тизимида НЖЙБК ривожланишини прогнозлаш ҳамда унинг асоратларини камайтириш йўлларини ўрганишда самарали фойдаланилган.

Нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчишини эрта ташхислаш, прогнозлаш мезонларини аниқлаш ва даволашни унумли усулларини қўллаш соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон вилояти перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 6-туғруқ комплексига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 7 сентябрдаги 8Н–д/48-сон маълумотномаси). НЖЙБК билан бўлган ҳомиладорларнинг олиб бориш алгоритми жорий этилиши натижасида аёллар  ва уларнинг чақалоқларини реанимация, стационар бўлимларда бўлиши 38,5 фоизга, перенатал ўлим кўрсаткичи 11,3 фоизга ва аёлларда асоратлар частотаси 2,5 баравар камайди.