OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Камилова Саодат Эргашевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 noy 2016

Камилова Саодат Эргашевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Камилова Саодат Эргашевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср охири – XXI аср бошлари рус ва ўзбек адабиётида ҳикоя жанри поэтикасининг ривожи», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича (филология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /филология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016. Fil 92.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, 14.07.2016. Fil.09.01.

Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори; Ермолин Евгений Анатольевич, педагогика фанлари доктори, профессор (ЯГПУ, Россия); Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср охири – ХХI аср боши рус ва ўзбек адабиётида жанр поэтикасининг мазмун ва шаклий жиҳатларида ҳикоя тараққиётининг яхлит кўринишини асослаш ҳамда ҳикоя феноменини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«муаллиф-ровий-қаҳрамон» учлиги призмасида замонавий рус ва ўзбек ҳикояси поэтикаси тизимга солинганлиги ХХ аср охири – ХХI аср боши ҳикояларини ҳозирги адабий жараёндаги эстетик феномен сифатида эканлиги исботланган;

субъектив-очиқ позиция ҳақиқий воқеликка нисбатан замонавий ўзбек ва рус ҳикоясининг яхлитлигини таъминловчи етакчи принципга айланиб бориши исботланган;

замонавий ҳикояда муаллифлик даъвосининг у ёки бу хусусиятига мувофиқ тарзда «мен»и турлари асосланган;

замонавий ҳикоя жанрининг ўзгариш феномени типологик жиҳатдан аниқланган, шунингдек «муаллиф-ровий-қаҳрамон» учлиги хусусияти ва ҳозирги адабий жараённинг муаммо-мавзуий соҳаси призмасида замонавий ҳикоялар тизимидаги функционал-семантик белги асосида деталь типологияси аниқланган;

замонавий ўзбек ва рус ҳикояси миллий ва умуман дунё адабиёти адабий жараёни ривожи хусусиятлари билан белгиланадиган ўзига хос ҳодиса эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ХХ–XXI асрлар рус ва ўзбек адабиётларида ҳикоя жанри поэтикаси тараққиёти таҳлилида ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлари асосида:

ўқувчиларда филологик, эстетик тафаккурни ривожлантиришнинг адабий хусусиятлари ва омиллари, замонавий ўзбек адабиётини тушуниш маданиятини таркиб топтириш механизмлари ва ахборий-дидактик таъминоти ҳамда қиёсий-адабий ёндашув асосида ҳозирги ўзбек адабиётини ўрганишнинг амалий-технологик жиҳатлари лицей ва коллеж талабалари (рус гуруҳлари учун) учун яратилган «Узбекская литература» (№220-3, 2012) дарслигига сингдирилган. Бу эса ижтимоий-гуманитар, эстетик ва маънавий-ахлоқий тарбия турларини ташкил этишнинг қиёсий-адабий ёндашуви орқали бўлажак ўқувчиларни филологик тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 

5А120101 – Адабиётшунослик (рус адабиёти) магистратура мутахассислиги Давлат таълим стандарти («O‘zstandart» давлат агентлигида 2014 йил 7 августда O‘zDSt 36.12.12:2014 №4810-сони билан рўйхатга олинган) мазмунига татбиқ этилган. Татбиқ этилган материаллар жанрни адабиётшунослик категорияси, ХХI аср бошларида жанрий диспозиция сифатида аниқлаш; замонавий рус адабиётида янги жанрлар, муаллиф «мен»и турлари мавжудлигини тасдиқлаш; замонавий адабий компаративистиканинг хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандарти («O‘zstandart» давлат агентлигида 2014 йил 10 октябрда O‘zDSt 36.15.50:2014 №5172-сони билан рўйхатга олинган) мазмунига татбиқ этилган. Татбиқ этилган материаллар замонавий асарларни адабий таҳлил қилишга ўргатиш; замонавий ҳикояда жанрлар трансформациясини аниқлаш; замонавий бадиий асарларни қиёсий-типологик таҳлил учун танлаш муаммосини ҳал қилиш; замонавий адабиётда эпик жанрлар тавсифи муаммосини ҳал қилишга ёрдам берган;

адабий метод ва усуллар тизими Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган  ОТ-Ф8-151 – «Адабиёт энциклопедияси» фундаментал лойиҳасида ҳикоя жанрининг назарий тамойилларини ёритиш, шунингдек ҳикоя жанрини миллий адабиётлардаги адабиётшунослик категорияси сифатида таърифлаш қисмларига жорий қилинди (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ФТК-03-13/662-сон далолатномаси). Натижада компаративистик метод замонавий рус ва ўзбек адабиётини жаҳон адабий жараёни тараққиёти контекстида самарали тадқиқ этиш мумкинлигини кўрсатган.