OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Соатов Уткир Ражабовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
28 noy 2016

Соатов Уткир Ражабовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Соатов Уткир Ражабовичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Швиц зотли қорамолларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини ота-оналарининг тана тузилиши бўйича жуфтлаш усулларида такомиллаштириш», 06.02.01–Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси. Ипакчилик, Қоракўлчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA 0000539/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx144.

Илмий маслаҳатчи: Аширов Мурод Эшонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик, паррандачи­лик ва балиқ­чилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачи­лик ва балиқ­чилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25.01.

Расмий оппонентлар: Юсупов Суратбек Юнусович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қахаров Абдусаттор Қахарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Якубов Ахмаджон Бакиевич, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли тана тузилишига эга қорамолларни жуфтлаш усуллари ва улар авлодларининг маҳсулдорлик хусусиятларига таъсири, маҳаллий ҳамда четдан келтирилган швиц зотли турли лактациялардаги сигирларнинг сут маҳсулдорлигини тирик вазнига, биринчи туғишидаги ёшига, сервис-даври давомийлигига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

турли тана тузилишига эга швиц зотли қорамолларни жуфтлаш усулларининг, улардан олиниб етиштирилган сигирларнинг маҳсулдорлик, пуштдорлик, елин хусусиятларига таъсири аниқланган;

сигирларнинг сут маҳсулдорлик хусусиятлари турли ишлаб чиқариш типларига боғлиқликда такомиллаштирилган;

швиц зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлик даражаси билан биринчи туғишдаги ёши ва тирик вазнининг, сервис-даври давомийлигининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

чет элдан келтирилган швиц зотли сигирларнинг иссиқ иқлим шароитида сут маҳсулдорлиги бўйича турли омилларга боғлиқликда ирсий салоҳиятини юзага чиқариш имкониятлари аниқланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Швиц зотли қорамолларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:

чорвачилик-наслчилик фермер хўжаликлари учун «Швиц зотли яхшиловчи насл тоифасига эга буқалар авлодларини сут маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган (Чорвачиликда наслчилик ишлари бош Давлат инспекциясининг 14.11.2016 йилдаги 51/01-154-сон маълумотномаси).

Швиц зотли сут ишлаб чиқариш типидаги турли лактациялардаги 55 бош сигир Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Шамшир Ал-Акбар» наслчилик фермер хўжалигининг қорамолчилик фермасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 18.11.2016 йилдаги 02/12-1252-сон маълумотномаси). Бунда швиц зотли қорамоллар подасида сут типига мансуб бўлган сигирларнинг сут маҳсулдорлиги 4232,2 кг га таъминланиши бу кўрсаткичлар сут-гўшт ва гўшт-сут типидаги сигирларникидан 458,1 ва 983,5 кг га юқори бўлган ҳамда уларнинг экстерьер, елин, пуштдорлик, озуқани сут билан қоплаш хусусиятлари яхшиланган ҳамда иқтисодий самара 199 780,3 ва 447 567,8 сўмни ташкил этган.