OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдукаюмов Абдуманнап Абдумаджидовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
25 noy 2016

Абдукаюмов Абдуманнап Абдумаджидовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдукаюмов Абдуманнап Абдумаджидовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурункали гломерулонефритли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг сурункали яллиғланиш касалликларини комплекс баҳолаш ва даволаш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.4.Tib343.

Илмий маслаҳатчи: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: Милан Профант, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Владислав Евгеньевич Кузовков, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Улугбек Саидакромович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Вена шаҳри ва Вена тиббиёт университети Рудольфштифтунг клиникаси (Австрия).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гломерулонефритли беморларда бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари сурункали касалликларининг клиник, морфологик, иммунологик ва патокимёвий кечиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

сурункали риносинуситнинг нафақат полипли, балки полипларсиз шаклларида ҳам бурун ёндош бўшлиқларидаги сурункали патологик жараён ўчоғини радикал бартараф этишнинг зарурлиги исботланган;

иммунреактивлик ва гемостаз бузилишлар туфайли юқори хирургик хатар гуруҳига кирувчи сурункали гломерулонефрит билан кечувчи сурункали риносинуситли беморларда каминвазив синусхирургияни ўтказиш имконияти ва самарадорлиги исботланган;

илк бор тажрибада нефритнинг бурун шиллиқ пардаси ҳолатига эпителий регенерациясининг бузилишлари, киприкчали эпителийнинг гипер-плазия ва метаплазияга берилувчанлик кўринишида таъсир кўрсатиши исботланган;

СРС+СГНли беморларда бурун шиллиқ пардасида атрофик ва дистрофик ўзгаришлар, шиллиқ парда эпителиал қопламида ҳужайравий таркибнинг доимий эмаслиги аниқланган; 

сурункали гломерулонефритдаги сурункали риносинуситнинг кечишида оксидланиш стресси, эндотелиал дисфункция ва гиперкоагуляцион синдромнинг қўшадиган ҳиссаси асосланган;

сурункали риносинуситли беморларда топик стероидларни қўллаб ўтказилувчи комплекс оператив-консерватив даволашнинг қондаги АОТнинг тикланишига, яллиғланишнинг пасайишига, эндотелиал дисфункция ва ОСга, шунингдек маҳаллий иммунитетнинг тикланишига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

БЁБ касалликларини ташхислаш ва даволаш буйича олинган илмий натижалар асосида: 

«Сурункали гломерулонефритда назал полиплари бўлмаган сурункали риносинуситли беморларни парваришлаш тамойиллари» услубий тавсиялари умумамалиёт шифокорлари, нефрологлар ва отоларингологлар учун ишлаб чиқилди ва татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 16 июндаги 8Н-3/45-сон маълумотномаси);

БЁБ касалликларини ташхислаш ва даволаш ҳамда прогнози бўйича ишлаб чиқилган мезони соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ЛОР клиникаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббиёт-санитария бирлашмасининг 2-Марказий клиник шифохонаси ЛОР бўлимининг амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 16 июндаги 8Н-3/45-сон маълумотномаси); 

СГН беморларни стационарда бўлиш муддати, дори-дармонларга талаби, ногиронлик нафақаси тўлови ва реабилитация муддати қисқариши билан самара берди.