OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зайнабиддинов Анвар Эркинжоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 noy 2016

Зайнабиддинов Анвар Эркинжоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зайнабиддинов Анвар Эркинжоновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «15-ацетоксиазометин атизин ва 15-гидроксиазометин атизин дитерпеноид алкалоидларининг инотроп таъсирини қиёсий тавсифлаш», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA №0002170/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/B2015.2.B166.

Илмий маслаҳатчи: Усманов Пулат Бекмуратович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ва Микробиология институти, 14.07.2016.В.01.03.

Расмий оппонентлар: Мирходжаев Улугбек Зокирович, биология фанлари доктори, профессор; Кучкарова Любовь Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 15-ГАА ва 15-ААА дитерпен алкалоидларининг инотроп эффектларини тавсифлаш ва 15-АААда антиаритмик ва манфий инотроп фаолликлари орасида боғлиқлик мавжуд эмаслигининг сабабини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

15-ГАА ва 15-ААА алкалоидларининг инотроп таъсирининг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг структуралар билан ўзаро алоқалари ва уларнинг мусбат ва манфий инотроп фаоллигининг асосида ётувчи асосий механизмлар аниқланган;

15-АААнинг антиаритмик фаоллиги ошишини таъминловчи С-15 углерод атомидаги ОН-гуруҳини
СН3О-гуруҳига алмаштириш йўли билан 15-ГАА структурасининг модификацияси унинг манфий инотроп фаоллигини кучайтирмасдан, аксинча, пасайишига олиб келиши аниқланган;

15-ААА паст концентрацияларда (3–8 мкМ) ва қўзғатишнинг паст частоталарида (0,1-1 Гц) мусбат инотроп таъсирни намоён қилса, нисбатан юқори концентрацияларда (>8 мкМ) ва қўзғатишни юқори частоталарида (>1 Гц) фақат манфий инотроп таъсири аниқланган;

15-АААнинг мусбат инотроп таъсири β-адренорецепторлар ва потенциалга боғлиқ Са2+ каналларининг фаоллашувига боғлиқ бўлмаган Са2+-ташувчи тизимлар томонидан таъминланувчи саркоплазматик ретикулумдаги Са2+ ионларининг концентрациясининг ошишига боғлиқлиги аниқланган;

15-ГАА ва 15-АААларнинг манфий инотроп таъсири асосан Na+-каналларининг блокадасига боғлиқ бўлиб, у Са2+-ташувчи тизимлар функциясининг бузилиши билан бирга кечиб, кейинчалик кардиомиоцитларда

Са2+ ионларининг миқдори пасайиши ва уларнинг қисқариш фаоллиги тушиб кетиши аниқланган;

15-ААА ва 15-ГАА алкалоидларининг манфий инотроп фаолликлари орасидаги фарқлар уларнинг структурасидаги ўзига хос жиҳатлар ва кардиомиоцитлардаги Са2+ пасайиш даражасини белгилаб берувчи

Na+-каналлари блокадасининг турлича самарадорлигига боғлиқлиги исботланган;

15-ААА инотроп ва антиаритмик таъсири орасида бевосита корреляциянинг мавжуд эмаслиги, эҳтимол, унинг Na+ каналларини блокланишига таъсири кам бўлиши, шунингдек унда мусбат инотроп фаолликнинг мавжудлигига боғлиқ эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёдан антиаритмик воситаларнинг янги авлодини яратиш учун ишлаб чиқилган структуравий-функционал тавсияномалар асосида:

самарали антиаритмик препаратлар олишни таъминловчи ва уларнинг манфий инотропли фаоллигини пасайтиришга ёрдам берувчи дитерпеноидли алкалоидларни структуравий модификациялашнинг нисбатан оптимал бўлган ёндашувлар «Узфармсаноат» ДАК фаолиятига жорий этилган («Узфармсаноат» ДАКнинг 2016 йил 14 ноябрдаги БА-06/2069-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижаси юрак етишмовчилигида, мусбат инотроп эффекти аниқланган 15-ААА алкалоидининг бу хоссаси, унинг манфий инотроп фаоллигини чегаралаб, ўзининг антиаритмик таъсирининг ошишига ёрдам берувчи янги антиаритмик воситаларни яратиш имконини беради;

15-ацетоксиазометин атизин ва 15-гидроксиазометин атизин дитерпеноид алкалоидларининг инотроп таъсири бўйича олинган натижалар ФА-Ф5-Т084 «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторларининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» илмий лойиҳасида (БКИ, 2012–2016 йй.), яъни митохондрияларда Na+/Ca2+-алмашинувчи тизими орқали кирувчи Ca2+ ионларига таъсир этиб, улардаги Са2+ ионлари гомеостазини регуляция қилишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 22 ноябрдаги ФТК-03-13/828-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши митохондрияларда Na+/Ca2+-алмашинувчи тизимини дисфункцияси туфайли уларда Са2+ гомеостази бузилишларини регуляция қилиш имконини берган.