OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мавланов Сабиржан Ибадуллаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
21 noy 2016

Мавланов Сабиржан Ибадуллаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мавланов Сабиржан Ибадуллаевичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини эктопаразитлардан ҳимоя қилишнинг янги усулларини яратиш», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветеринария фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/b2014.5.v.18.

Илмий маслаҳатчи: Рўзимурадов Аҳрор Рўзимурадович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25 01.

Расмий оппонентлар: Азимов Жалолидин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги; Салимов Бўри Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Иззатуллаев Зубайдулла Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чорвачилик хўжаликларида кўп учрайдиган ва соҳа ривожига жиддий зарар келтирадиган зоофил ҳашаротлар ва эктопаразитларга қарши экологияга, табиий флорага ҳамда ҳайвонлар организми учун безарар бўлган янги восита ва усулларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

зоофил ҳашаротларга қарши курашишда қўлланилиши мумкин бўлган янги энтомофаглар турлари аниқланган ва уларнинг сонини 15 тадан 19 тага етказишга эришилган;

самарали энтомофаглардан биоматериал олиш технологияси ишлаб чиқилган;

Bacillus thuringiensis var.thuringiensis «ЎзВИТИ M №1» маҳаллий бактерия штаммини кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилган;

Bacillus thuringiensis гуруҳига мансуб бўлган бактериялар маҳсулоти (продуценти) – битоксибациллиннинг юқори энтомоцид хусусиятга эгалиги аниқланган;

«ЎзВИТИ M №1» биоинсектицидини қўйларнинг эктопаразитлари ва эстроз касаллигига қарши самарадорлиги аниқланган;

экспериментал тадқиқотлар натижасида 25 фоизли маҳаллий циперметрин препаратин препаратини қўлланиш доираси кенгайтирилган (зоофил ҳашаротларга, эктопаразитларга нисбатан);

25 фоизли маҳаллий циперметрин препаратининг чорва ҳайвонларининг эктопаразитларига нисбатан инсектицид фаоллиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Чорва ҳайвонларининг зоофил ҳашаротлари ва эктопаразитларига қарши кураш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг эктопаразитларига қарши қўллаш учун маҳаллий штамм Bac.thuringiensis var.thuringiensis «ЎзВИТИ М №1» биоинсектицидини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 02942, 2005);

 чорва молларининг эктопаразитларига қарши курашиш ва олдини олиш бўйича «Циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульсиясини чорвачиликда экто ва эндопаразитларга қарши қўллаш ҳақида» мавзусидаги чорвачилик фермер хўжаликлари учун тавсиянома ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 16.11.2016 йилдаги №48/4-1714-сон маълумотномаси). Бунда препаратнинг 0,015 фоизли эритмаси эктопаразитларга қарши курашишда 90–92 фоизгача самара бериши аниқланган.

«ЎзВИТИ М №1» бактерия штаммидан биоинсектицид олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда битоксибациллин препарати Паркент туманидаги «Бойқозон» хўжалигидаги чорвачилик фермасида 300 бош, Сайхунобод туманидаги «Мусо-ота» ва «Бешбулоқ» фермер хўжаликларида 25 бош қўйларда эктопаразитоз ва эстроз касалликларини даволашда жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 09.11.2016 йилдаги №18/1-1689-сон маълумотномаси). Бунда битоксибациллин препаратини қўллаш натижасида қўйларнинг эктопаразитоз ва эстроз касалликларига қарши 90–95 фоиз даволаш самарадорлигига эришилган ва ўсиш кўрсаткичи 12–15 фоизга ошганлиги аниқланган.