OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Даминов Асадулло Сувоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
21 noy 2016

Даминов Асадулло Сувоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Даминов Асадулло Сувоновичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республиканинг турли биогеоценозларида қорамоллар трематодозларининг эпизоотологик ва иммунологик хусусиятлари», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветеринария фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.V17.

Илмий маслаҳатчи: Салимов Бўри Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25 01.

Расмий оппонентлар: Азимов Жалолидин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги; Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Дадаев Сайдулла Дадаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли биогеоценозларда қорамоллар трематодозлари – фасциолёз ва парамфистоматозларнинг эпизоотологик ва иммунологик хусусиятлари ва уларда кечадиган морфобиокимёвий, иммунологик ўзгаришларни аниқлаш ҳамда уларга  қарши янги замонавий янги такомиллашган даволаш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

республиканинг марказий ва ўрта қисмларидаги биогеоценозларда қорамолларнинг жигар ва ошқозон-ичак тизимида паразитлик қилувчи фасциолёз ва парамфистоматоз қўзғатувчиларнинг тур таркиби, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, ушбу касалликларнинг ҳозирги эпизоотологик ҳолати аниқланган;

парамфистоматоз қўзғатувчиларнинг оралиқ хўжайинларининг экологияси, уларнинг партенитлар билан зарарланганлиги моллюскалар фаоллик даврида ўзгариши аниқланган;

қорамолларда фасциолёз ва парамфистаматозларининг тарқалишига имкон берувчи экологик омиллар таҳлил қилинган;

парамфистоматозларга чалинган қорамолларнинг клиник, гематологик, биокимёвий ҳамда иммунологик кўрсаткичлари аниқланган;

қорамолларнинг фасциолёз ва парамфистаматоз касалликларини даволаш ва олдини олишнинг такомиллашган чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;

фасциолёз ва парамфистоматозларнинг турли шакллари – моно ва полиинвазия шаклларида касалликнинг ўткир ва сурункали кечиш даврларида қорамоллар организмида ривожланадиган патологик ўзгаришлар аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қорамолларнингпаразитар касалликларининг олдини олиш ва янги замонавий специфик ва носпецифик даволаш чораларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:

 «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг жигар трематодозлари, уларни даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари» мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 09.11.2016 йилдаги 48/1-1688-сон маълумотномаси). Бунда гельминтоз билан зарарланган чорва молларини даволаш, олдини олиш чора-тадбирлари ўз вақтида олиб борилиши натижасида ҳайвонларнинг ушбу касаллик билан касалланиши сезиларли даражада камайишига эришилган;

қорамолларнинг трематодозларини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва профилактика чоралари бўйича тадқиқот натижалари Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Бухоро вилоятлари чорвачилик фермер хўжаликларида жорий этилган. (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 15.09.2016 йилдаги 48/4-1382-сон маълумотномаси). Бунда чорва молларининг нобуд бўлиши 10–20 фоизга камайган, маҳсулдорлик кўрсаткичи 20–30 фоизга ошган ва иқтисодий самара ҳар бош ҳайвон ҳисобига 400–500 минг сўмни ташкил этган.