OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдураҳимов Аҳрор Анваровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
21 noy 2016

Абдураҳимов Аҳрор Анваровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдураҳимов Аҳрор Анваровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта мойи мисцелласини рафинациялаш жараёнини электрофизик жадаллаштиришнинг илмий-техникавий асосларини такомиллаштириш», 02.00.17–Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Т555.

Илмий маслаҳатчи: Қодиров Йўлдошхон Қодирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Исабаев Исмоил Бабаджонович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «Тошкент ёғ-мой комбинати» АЖ

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта мойи мисцелласини гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш технологияларини электрофизик жадаллаштиришни илмий-техникавий асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гидратациялаш усули билан пахта мойи мисцелласидан фосфолипид чўкмасини ажратиб олиш натижасида, нейтраллаш жараёнида рафинацияланган мойда сирт-фаол моддалар, фосфолипидлар (лецитин, кефалин ва бошқалар) миқдорини камайиши аниқланган.

пахта мойи мисцелласини гидратациялаш жараёнини жадаллаштириш учун 0,5–0,6 Тл 10–15 дақиқа электромагнит таъсирида ишлов бериш етарли эканлиги исботланган;

электромагнит таъсир эттириш билан бир қаторда пахта мойи мисцелласини ишқорий нейтраллаш жараёнида ишлатиладиган анъанавий натрий гидроксид эритмаси ўрнига натрий силикат сувли эритмасини қўллаш афзаллиги аниқланган;

пахта мойи мисцелласини силикат натрий эритмаси билан рафинациялаш жараёнида ҳосил бўладиган поликремний гели госсипол ва унинг ҳосилаларини самарали сорбциялаши ва шунинг ҳисобига мойнинг қизил ранги пасайиши аниқланган;

пресслаш ва экстракциялаш усули билан олинадиган хом пахта мойи триглицеридларига йўлдош бўлган моддаларнинг ассоциацияларини парчалашда ўзгарувчан электромагнит кучларининг таъсири аниқланган;

ЭМТни ва силикат натрий эритмасини қўллаш орқали юқори интенсивликдаги пахта мойини мисцеллада гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш технологиялари яратилган;

саноат-синов тажрибаларида ўз тасдиғини топган пахта мойини мисцеллада гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш жараёнларини математик модели ва оптимал шарт-шароит режимлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

пахта мойи мисцелласини гидратациялаш ва ишқорий нейтраллаш жараёнлари «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг «Урганч ёғ-мой» ва «Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамиятлари корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 2016 йил 14 ноябрдаги ВД-Ё/1447-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг ёғ-мой саноати корхоналарида жорий қилиниши рафинацияланган пахта мойи ишлаб чиқариш технологик линияларини такомиллаштиришга, амалда қўлланилаётган жараёнларни бир неча марта жадаллаштиришга, янги импорт ўрнини босувчи фосфолипидли сирт-фаол моддаларни маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқаришга, ажратиб олинадиган соапстокда қимматли нейтрал мой миқдорини ва ускуналардаги энергия сарфларини камайтиришга ҳамда мойни нейтраллаш жараёнида янги ишқорий реагент ва электромагнит ишловини биргаликда қўллаш орқали олинаётган мой сифатини ва чиқиш миқдорини оширишга имкон беради.