OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шахмурова Гульнара Абдуллаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
21 noy 2016

Шахмурова Гульнара Абдуллаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шахмурова Гульнара Абдуллаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экспериментал шароитда фитоэкдистероидларни меъёрий ва турли патологик ҳолатларда иммуногенезга самарадорлигини баҳолаш», 14.00.36–Аллергология ва иммунология; 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В126.

Илмий маслаҳатчилар: Батирбеков Акрам Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;

Сиров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Иммунология институти ва Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Тib.16.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Залялиева Марьям Валиахмедовна, биология фанлари доктори, профессор; Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аминов Салохитдин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёдан ажратиб олинган фитоэкдистероидларни меъёрда ва иккиламчи иммун танқисликда иммунмодулловчи сифатида экспериментал баҳолаш, амалий фойдаланиш имкониятларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор фитоэкдистероидлар иммунмодулловчи ва иммунрағбатловчи воситалар сифатида ҳамда уларнинг кимёвий структурасининг иммунотроп таъсири билан ўзаро алоқадорлиги аниқланган; 

экдистерон ва туркестерон, шунингдек таркибида фитоэкдистероидлар жамланган Silene viridiflora, Silene brahuica ва Ajuga terkestanicaдан олинган препаратлар ҳайвонлар организмидаги иммун жараёнларни  рағбатлантириши аниқланган;

интакт ҳайвонларда стресс, узоқ муддат жисмоний ҳаракат, токсик гепатит, нур касаллиги ва анемияда ривожланадиган иккиламчи иммун танқислигида иммунитетнинг марказий ва периферик органларидаги ҳужайралар умумий сонининг ортиши, эритро- ва лейкопоэзининг стимуляцияси аниқланган;

фитоэкдистероидлар иммун жавобда антигенлар рақобати феноменини бекор қилиши, қон ҳосил қилувчи илдиз ҳужайралар пролиферацияси стимуляция қилиши ва тимус ҳужайраларининг митоз фаолиятини кучайтириши аниқланган;

илк бор фитоэкдистероидларнинг патология олди ва патологик ҳолатлар функционал-метаболик кўрсаткичларига иммунотроп ва фармакокоррегирловчи таъсирининг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

фитоэкдистероидлар юқори оқсил синтезловчи фаоллигини ҳисобига иккиламчи иммун танқислик ҳолатларида ҳужайравий иммунитет ва фагоцитоз фаолиятини рағбатлантириши, биокимёвий ва физиологик жараёнларни бошқариши аниқланган;

фитоэкдистероидлар полифункционал восита сифатида жараёнларни раҳбатловчи, оқсил-анаболик хусусиятли ва иммун тизимидаги иккиламчи иммун танқислик ҳолатларини коррегирловчилиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Экспериментал шароитда фитоэкдистероидларни меъёрий ва турли патологик ҳолатларда иммуногенезга самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

таркибида фитоэкдистероидлар жамланган препаратларни антителогенез жараёнлари, иммунитет кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш юзасидан ишлаб чиқилган «Фитоэкдистероидлар иммунмодулловчи восита сифатида қўлланишининг истиқболлари» услубий қўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 28 августдаги 83/36-сон маълумотномаси). Услубий қўлланма  фитоэкдистероидлар янги хусусиятларини очиш ҳамда уларнинг патологик ҳолатларда функционал-метаболик кўрсаткичларга иммунотроп ва фармакокоррегирловчи таъсир механизмини аниқлаш имконини беради;

фитоэкдистероидларнинг энг самарали иммун рағбатловчи таъсири плазматик ҳужайраларнинг оқсил синтезловчи фаолиятининг продуктив даврида намоён бўлиши ва иммун жавобда антигенлар рақобати феноменини бекор қилиши асосида антителолар сонини орттириши соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 1 ноябрдаги 8н-д/66-сон маълумотномаси). Илмий натижада иммун тизимида ўзгаришлар билан кечадиган беморларда ҳамда спортчиларнинг интенсив машқ ва мусобақа жараёнидаги ҳолатларини оптималлаштиришга, сурункали касалликлар ремиссия даврини узайтиришга ва дори-дармонга муҳтожликни камайтириш имконини беради.