OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Салимов Юнуснинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
21 noy 2016

Салимов Юнуснинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

СалимовЮнуснинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ветеринарияда қўлланиладиган замонавий пиретроидлар токсикологияси, ҳайвонларнинг заҳарланишини олдини олиш ва даволаш», 16.00.04–Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси, ветеринария-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /ветеринария фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.V.26.

Илмий маслаҳатчи: Хаитов Владимир Рузиевич,

ветеринария фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25 01.

Расмий оппонентлар: Норбоев Қурбон Норбоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Избосаров Унгар Қаҳҳорович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Юлдошев Зокиржон Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ветеринария соҳасида қўлланиладиган замонавий пиретроидларни заҳарлилик ва хавфлилик даражасини аниқлаш, ҳайвон ва паррандаларнинг заҳарланишини олдини олиш чоралари ҳамда даволашнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалар учун хорижда тайёрланган бир қатор пиретроидларни, маҳаллий циперметрин, циракс ва суми-альфа препаратларининг ўткир заҳарловчи миқдор кўрсаткичлари  аниқланган;

сунъий пиретроидларнинг ҳайвонлар организмида ўткир ва сурункали таъсиридаги токсикодинамикаси ва токсикокинетикасининг ўзига хос хусусиятлари  ва улар таъсиридаги бир қатор нишонлари ҳамда препаратлар тўпланадиган асосий органлар аниқланган;

пиретроидлар билан заҳарланган қуён, товуқ ва қоракўл қўйлари гўшт маҳсулотлари сифатига ветеринария-санитария жиҳатидан баҳо берилган ва уларни истеъмолга хавфсиз бўлган гўштга сўйиш муддатлари ишлаб чиқилган;

циперметрин ва эсфенвалерат асосидаги инсектицид дуст шакли тайёрланган ва уни инсектоакарицид воситаси сифатида заҳарлилик ҳамда хавфлилик даражаси аниқланган;

сунъий пиретроидларнинг ҳайвонлар ва паррандалар озуқасидаги рухсат этиш мумкин бўлган энг юқори қолдиқ миқдорлари аниқланган;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандаларни сунъий пиретроидлар билан заҳарланишини олдини олиш, заҳарланишларга эрта ташхис қўйиш ва уларни бир қатор фармакологик препаратлар ёрдамида даволашнинг самарали усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Замонавий пиретроидлар токсикологияси бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:

«Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларни  синтетик пиретроидлар билан заҳарланишларига ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш  бўйича услубий тавсиялар» услубий қўлланма ишлаб чиқилган  (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 31.10.2016 йилдаги 48/4-1621-сон маълумотнома). Бунда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларни пиретроидли препаратлардан заҳарланишини даволаш ва олдини олиш чоралари ишлаб чиқилган;

пиретроидлардан ўткир ва сурункали заҳарланишларни даволаш мақсадида атропин сульфат, хромосмон, аскорбин кислотаси, димефосфон, поливинилпиролидон ҳамда мексидол препаратларидан иборат фармакологик воситаларни қўллашга асосланган даволаш усуллари Самарқанд вилоят, Жомбой тумани, Навоий вилояти Хатирчи туманларидаги фермер хўжаликларидаги жами 15 бош маҳаллий қорамол, 55 бош қоракўл қўйлари ҳамда 36 бош товуқларда жорий этилган (Давлат ветеринария бош бошқармасининг 17.11.2016 йилдаги 48/4-1630-сон маълумотномаси). Бунда, ҳайвон ва парранда турлари бўйича заҳарланишни даволаш самарадорлиги 50–60 фоизни ташкил этган.