OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ташманов Ержан Байматовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 noy 2016

Ташманов Ержан Байматовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ташманов Ержан  Байматовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Видеоахборот тизимларида телевизион тасвирларнинг сифат даражасини ошириш ва фильтрлаш жараёнларининг математик моделлари», 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA №0002078/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/B2016.3.T.157.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Т.29.01.

Илмий маслаҳатчи: Маматов Машрабжон Шахабутдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Петров Николай Никандрович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Зайнидинов Хакимжон Насридинович, техника фанлари доктори, профессор; Нигматов Хикматулла, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «UZTELECOM» акциядорлик компанияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:видеоахборот тизимларидателевизион тасвирларнинг сифат даражасини ошириш ва фильтрлаш жараёнларини растрли моделлари, усуллари ва алгоритмларини хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ёрдамида ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

видеоахборот тизимларида телевизион тасвирларга ишлов бериш шакли ва усуллари, ўзига хос хусусиятларидан  келиб чиққан ҳолда жараёнга талаб этилган чегаравий шартлар ва мезонларга мувофиқ Фурье, вейвлет ва дискрет-косинусли ўзгартиришлар киритиш механизми ишлаб чиқилган;

пикселларнинг ўртача интенсивлигини берилган қийматларида рақамли телевизион тасвирлардаги сифат кўрсаткичини визуал баҳолаш ва тасвирнинг тиниқлик даражасини таъминлаш жараёнини бошқариш усули ишлаб чиқилган;

рақамли телевизион тасвирларга вақтий ва фазовий ишлов бериш жараёнларининг икки параметрли ночизиқли тизими, алгоритми ва математик модели ишлаб чиқилган;

видеоахборот тизимларида тасвирларни сегмент ва контурларга ажратиш усули ҳамда динамик кўринишдаги рақамли телевизион тасвирларга ишлов бериш жараёнларининг энтропий кодлаш модели ишлаб чиқилган;

видеоахборот тизимларидарақамли телевизион тасвирларга ишлов бериш жараёнларида дифференциал ва дискрет ўйинлар назариясига асосланиб, тасвирдаги нуқсонларни бартараф этиш масалаларини хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ёрдамида ечиш алгоритмлари ва усуллари ишлаб чиқилган;

ночизиқли ўйинлар масаласини шакллантириш ва дифференциал тенгламалар асосида статик ва динамик телевизион тасвирларга компьютерли ишлов беришда тасвир тиниқлигини оширишнинг чизиқли ва ночизиқли фильтрлаш усуллари ишлаб чиқилган;

видеоахборот тизимларида тасвирлардаги силжишлар, аддитив, импульсли ва адаптив гаусс типидаги нуқсонларни анизитроп фильтрлаш ва тасвирларнинг бўлимли силлиқ моделлари ёрдамида бартараф этиш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Рақамли телевизионтасвирларга ишлов бериш жараёнларини бошқариш тизими ва математик моделлари асосида:

чизиқли ва ночизиқли фильтрлаш алгоритм ва моделларининг инструментал дастурий воситалар мажмуалари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги корхонасида, жумладан «Тошкент радио телевизион эшиттириш маркази» Давлат унитар корхонасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 4 октябрдаги 02-8/5459-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари асосида дифференциал ўйинлар назариясига асосланган тасвирларни адаптив ва аддитив фильтрлаш усуллари, дастурий воситалар мажмуалари тасвирдаги силжиш ва нуқсонларни 11% дан 26% гача камайтириш имконини берган;

телевизион тасвирларга ишлов бериш жараёнларнинг икки параметрли ночизиқли тизими ва математик моделини ишлаб чиқиш алгоритми «UZDIGITAL TV» МЧЖда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 4 октябрдаги 02-8/5459-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари асосида яратилган алгоритм видеоахборот тизимларида тасвирларни сегмент ва контурларга ажратиш ҳамда динамик кўринишдаги рақамли телевизион тасвирларга ишлов бериш жараёнларининг энтропияли кодлаш моделини ишлаб чиқиш имконини берган;

телевизион тасвирлар сифат кўрсаткичларини баҳолаш алгоритм ва тиниқлик даражасини таъминлаш жараёнини бошқариш усули «Ўзбектелеком» АКнинг рақамли телевизион тармоқларида жорий қилинган («Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 4 октябрь 28-01/1420-сон маълумотномаси). Диссертация тадқиқотининг натижалари тасвирнинг тиниқлик даражасини 8,5% га ошириш ҳисобига рақамли телевизион тасвирларга ишлов бериш жараёнларини бошқариш тизими самарадорлигини оширишни таъминлаш имконини беради.