OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ганиев Шерзод Алишеровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 noy 2016

Ганиев Шерзод Алишеровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ганиев Шерзод Алишеровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0000114/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu27.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.

Илмий маслаҳатчи: Ахтам Саломович Турсунов, юридик фанлар доктори.

Расмий оппонентлар: Рузметов Хайрулло Ибодуллаевич, юридик фанлар доктори; Кутыбаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори; Ибрагимов Зокиржон Султонович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар билан курашишнинг маъмурий-ҳуқуқий воситаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

профилактик ҳисобга олинадиган шахслар тоифасига «порнографик маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «фоҳишалик билан шуғулланиш» маъмурий ҳуқуқбузарликларини содир этганларни ҳам киритиш асосланган;

«фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш» «қўшмачилик қилиш» ҳаркатларини алоҳида жиноят таркиби сифатида ажратиш исботланган;

«порнографик маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «фоҳишалик билан шуғулланиш» маъмурий ҳуқуқбузарликларининг объектив ва субъектив белгилари ва профилактикасининг тавсифи аниқлаштирилган;

«порнографик маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи», «фоҳишалик билан шуғулланиш» учун жавобгарлик белгиланган нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг янги турлари – зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида сақлаш, мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш, фоҳиша (фоҳиш)нинг шаҳвоний хизматидан фойдаланиш, фоҳиша (фоҳиш)ликни тарғиб қилиш, лесбиянлик учун жавобгарлик белгиловчи нормаларни қонунга киритиш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

порнографик маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи, фоҳишалик билан шуғулланиш маъмурий ҳуқуқбузарликларини содир этган шахсларга нисбатан профилактика тадбирларини самарали амалга оширишга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунинг 35-моддаси (ўзига нисбатан профилактик ҳисобга олиш деб юритиладиган шахслар) 1-қисми 6-хатбошида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 4 октябрдаги 06/1-05/1410 вх-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ички ишлар органлари томонидан профилактик ҳисобга олинадиган шахслар тоифасига порнографик маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга хилоф муомаласи, фоҳишалик билан шуғулланиш маъмурий ҳуқуқбузарликларини содир этган шахсларни ҳам киритишга имкон берди. Шунингдек, бундай шахсларни ахлоқан бузилиши ва такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олишга хизмат қилди;

фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлашни қўшмачилик қилишга нисбатан ижтимоий хавфли қилмиш деб баҳолаш, оғирроқ жазо чораларини назарда тутиш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 1-, 2-қисмларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 4 октябрдаги 06/1-05/1411 вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш ва қўшмачилик қилиш ҳаракатларини алоҳида жиноят таркиблари сифатида ажратилишини таъминлади. Шунингдек, ушбу жиноятлар учун тайинланадиган жазоларнинг одилона бўлишига, мазкур қилмишларнинг тўғри квалификация қилинишига ва уларга қарши кураш самарадорлигини оширишга хизмат қилади;

ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга оид хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Одам савдоси, жинсий эркинлик ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўйича» йўриқномасининг 1-, 2-, 4-, 5-, 6-, 7-бобларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 26/1448-сон ва 2016 йил 5 октябрдаги 6/1615-сон далолатномалари). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиши ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматининг ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш фаолиятининг самарадорлигини оширди;

ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий тавсифига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 6 январдаги 3-сон фармойиши асосида тайёрланиб, барча ҳудудий, маҳаллий ва тармоқ ички ишлар органларига хизмат фаолияти давомида фойдаланиш учун юборилган. Ушбу таклифлар асосида чиқарилган хулосалар «Одам савдоси ва ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий тавсифи» номли услубий қўлланманинг II бобида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 25 январдаги 16/7-320-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг тўғри квалификация қилинишига ҳисса қўшган;

ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларига оид хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлик олий таълим муассасалари учун тавсия қилинган, жумладан «Маъмурий ҳуқуқ» ва «Криминология. Махсус қисм» дарсликларининг тегишли бобларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги 2/3662-сон, 2016 йил 4 июлдаги 2/2832-сон хатлари). Илмий натижалар асосида тайёрланган дарсликларахлоққа қарши ҳуқуқбузарликларнинг маъмурий-ҳуқуқий, криминологик тавсифига оид илмий нуқтаи назарларни мукаммаллаштирган.