OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Норхуджаев Файзулла Рамазановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 noy 2016

Норхуджаев Файзулла Рамазановичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Норхуджаев Файзулла Рамазановичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Металл қатламли композицияларни ишлаб чиқариш ва термик ишлов беришнинг назарий ва технологик асосларини яратиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т312.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий  университети, 14.07.2016.T/FM.02.02.

Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори; Михридинов Рискидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Агрегат заводи» акционерлик жамияти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Юқори мустаҳкамликка эга бўлган металл қатламли композициялар ишлаб чиқариш ва термик ишлов беришнинг назарий ва технологик асосларини яратиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

металл қатламли композицияларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;

металлнинг кристалланиш  жараёнида ички  зўриқиш  кучлари юзага келишини ифодалайдиган   аналитик  усул  такомиллаштирилган;

юқори зарбли қовушқоқликка эга бўлган металл қатламли  композицияларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;

суюқ қотишмани квазияримкристаллиги ва диффузия механизмини эътиборга олган ҳолда металл қатламли композицияларнинг шаклланиш механизми аниқланган;

металл  қатламли  композицияларнинг термик ишлов бериш  режимлари ишлаб чиқилган;

металл қатлам ва нометалл композицияларнинг композициядаги оралиқ қатлам қалинлигига нисбатан функционал боғлиқлиги кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Металл қатламли композицияларни ишлаб чиқариш ва термик ишлов бериш технологиясини яратиш асосида:

машинасозликда ишлатиладиган асбоб ва деталлар юзасига иссиқ ҳолда пресслаш усули билан ейилишга чидамли қопламлар қоплаш технологияси «Муборакнефтгаз» давлат унитар корхонасида асбоб ва деталларнинг хизмат муддатини ошириш учун қўлланилган («Ўзбекнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг 2016 йил 26 октябрдаги 8/2-АК-778ж-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланиши штамплаш асбобининг хизмат кўрсатиш муддатини беш марта ошириш имконини берган;

металл қатламли композицияларнинг оптимал таркиби «Alutex» қўшма корхонасида асбоб ва деталларнинг механик хоссаларини ошириш учун татбиқ этилган («Alutex» қўшма корхонасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 259-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ейилишга чидамли қоплама материалининг оптимал таркибининг қўлланиши металл қатламли композицияларнинг механик хоссаларини яхшилаш имконини берган;

штамплаш, металл қирқиш ва шакл бериш асбоблари учун биметалл композиция «Alutex» қўшма корхонасида асбоб ва деталларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун татбиқ этилган («Alutex» қўшма корхонасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 259-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган биметалл композицияни қўлланиши асбобларнинг мустаҳкамлигини 1,5–2 марта ошириш имконини берган.