OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тураходжаев Нодир Джахонгировичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 noy 2016

Тураходжаев Нодир Джахонгировичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тураходжаев Нодир Джахонгировичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Алюминий қотишмаларини суюқлантириш даврида сифатли структура шаклланишининг илмий-техникавий ечими», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т45.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий  университети, 14.07.2016.T/FM.02.02.

Илмий маслаҳатчи: Грачёв Владимир Александрович, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).

Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори; Михридинов Рискидин Михридинович, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат  кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: алюминий қотишмаларини суюқлантириш даврида сифатли структура шаклланишини таъминлайдиган технология ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юкланаётган алюминий шихтасининг ҳароратини 2000С дан 5000С га ошириб, қотишма таркибидаги водород миқдорини 8–10% га, оксид қўшимчалари миқдорини эса 14–16% га камайтирадиган технология ишлаб чиқилган;

алюминий қотишмасини суюқлантиришда қотишма таркибидаги водороднинг миқдорини 15–18% га, оксид қўшимчаларининг миқдорини 20–22% га камайтирадиган углеродли флюс таркиби ишлаб чиқилган;

алюминий қотишмасини суюқлантиришда қотишма таркибидаги водороднинг миқдорини 40–43% га, оксид қўшимчаларининг миқдорини 55–58% га камайтирадиган 2000–21000С ҳароратли углерод муҳитида ишлов бериш технологияси  ишлаб чиқилган;

алюминий қотишмасини суюқлантиришда сифатли структура ҳосил қилиш учун шихтани суюқлантириш ва юқори ҳароратли ишлов бериш печининг конструкцияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Алюминий қотишмаларини суюқлантиришда сифатли структура шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган технология асосида:

печга юкланаётган шихтани қиздириш технологияси «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятига олинаётган қотишма структурасидаги водород ва оксид қўшимчаларининг миқдорини камайтириш учун татбиқ этилган («Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 18 апрелдаги УР/893-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг татбиқ этилиши қотишма структурасидаги водород миқдорини 8–10% га, оксид қўшимчаларининг миқдорини эса 14–16% га камайтириш имконини берган;

ишлаб чиқилган ҳимоя воситаси (флюс) «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятига ванна юзасидан суюқ металл таркибига нометалл қўшимчаларининг сингишини олдини олиш учун татбиқ этилган («Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 18 апрелдаги УР/893-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ҳимоя воситаси (флюс)нинг қўлланиши структурасидаги водород миқдорини 15–18% га, алюминий оксидининг миқдорини 20–22% га камайтириш имконини берган;

углерод ёрдамида юқори ҳароратда ишлов бериш технологияси «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятига суюқ қотишма таркибидаги газ ва оксид қўшимчаларини чиқариш учун татбиқ этилган («Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 18 апрелдаги УР/893-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технолгиянинг қўлланиши алюминий қотишмасининг таркибидаги водород миқдорини 40–43% га камайтириш, алюминий оксидининг миқдорини 55–58% га камайтиришга имкон берган;

қуймаларнинг йўналтирилган кристалланиш технологияси «Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятига деталь юзасида ейилишга чидамли қобиқ ҳосил қилиш учун татбиқ этилган («Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати» акциядорлик жамиятининг 2016 йил 18 апрелдаги УР/893-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланиши деталларнинг ейилишга чидамли қобиғини ҳосил қилиб, хизмат кўрсатиш муддатини ошириш имконини берган.