OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Миразов Даврон Мирагзамовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Миразов Даврон Мирагзамовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Миразов Даврон Мирагзамовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дастлабки тергов идоралари фаолияти устидан контроль ва назоратни такомиллаштиришнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатлари», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /юридик фанлар номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu16.

Илмий маслаҳатчи: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, 14.07.2016.Yu.26.01.

Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Рахимов Йўлдош, юридик фанлар доктори, профессор; Неъматов Жасур Аминжанович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дастлабки тергов органлари фаолияти устидан контроль ва назоратнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жиноят-процессуал ҳуқуқи назариясидаги функциялар (одил судлов, айблов, ҳимоя, жиноятларнинг олдини олиш, тергов қилиш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқни тиклаш) орасида процессуал контроль функцияси мавжудлиги алоҳида ажратилиб асосланган;

жиноят ишлари бўйича айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш процессуал мажбурлов чораларини қўллашда суд контролини амалга ошириш тартиби асосланган;

жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказилиши ва тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланилишда идоравий-процессуал контроль ва прокурор назоратини амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилган;

дастлабки тергов органлари фаолияти устидан контроль ва назоратни ислоҳ қилишга эҳтиёж мавжудлиги асосланган;

ЖПКга дастлабки тергов органлари фаолияти устидан контроль ва назоратни амалга оширишни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган;

«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга дастлабки тергов органлари фаолияти устидан назоратнинг предметини аниқлаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган;

ички ишлар органларининг тергов аппаратлари фаолиятини тартибга солувчи идоравий-норматив ҳужжатларини такомиллаштириш асосланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

ЖПКнинг «Айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш» (255–259-м.) ва «Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш» (265–269-м.) процессуал мажбурлов чораларини қўллашни тартибга солувчи нормаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг 2015 йил 7 июлдаги 02/757-сон далолатномаси). Бу жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни амалга оширишда шахснинг эркин меҳнат қилиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларининг асоссиз ва ноқонуний тарзда чекланишини олдини олишга ва шахс эркинликларининг кафолатланишига хизмат қилади;

«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг «Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари» (16-м.) ва «Тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланиш» (19-м.) нормаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 7 июлдаги 02/1-807-сон далолатномаси). Бу жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда қонунийликни таъминлашга, жиноят ишлари бўйича далиллар мақбуллиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашга имкон беради;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бош бошқармаси томонидан идоравий-норматив ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов бош бошқармасининг 2015 йил 13 июндаги 18/6935-сон далолатномаси). Бу юқори турувчи тергов идоралари томонидан қуйи бўлинмаларнинг фаолияти устидан соҳавий ва минтақавий идоравий-процессуал контролнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади;

Давлат таълим стандартларини тайёрлашда инобатга олинган ва ИИВ Академиясининг ўқув режасига «Ички ишлар органларида суриштирув» фани киритилган (2015 йил 12 майдаги 38/35-139-сон далолатномаси). Бу ички ишлар органлари учун мутахассис кадрларни такомиллаштиришга ва ҳуқуқшунослик бўйича таълимни ривожлантиришга хизмат қилади;

 янги Давлат таълим стандартлари асосида «Жиноят процесси» фани бўйича дарсликнинг VI, XII, XIV, XXV, XXXII боблари, «Дастлабки тергов» фани бўйича дарсликнинг V, VI, IX, X, XI, XII, XIII, XIV, XV, XVI, XVII, XVIII, XIX, XX, XXI, XXIV, XXXI, XXXII, XXXIII боблари тайёрланган ва ИИВ Академиясининг кундузги таълим, олий академик курслар, малака ошириш факультети, сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курсларда дарс ўтишда фойдаланилган (2015 йил 12 майдаги 38/35-138, 38/35-140, 38/35-141, 38/35-142-сон далолатномалар). Буларнинг барчаси тингловчи ва курсантларнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини амалга оширишга оид билим, ўқув ва кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилади.