OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Асқаров Нодирбек Ибрагимовичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Асқаров Нодирбек Ибрагимовичнинг докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

Асқаров Нодирбек Ибрагимовичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо ва божхона соҳаларини уйғун бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисодиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.I351.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,14.07.2016.I.03.01.

Расмий оппонентлар: Махмудов Носиржон Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Одилжон Каландарович, иқтисодиёт фанлари доктори; Саидов Абдусобир Абдурахмонович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий божхона институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда глобаллашув жараёни чуқурлашаётган шароитда ташқи савдо ва божхона соҳаларини уйғун бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш, самарали ривожлантиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янглиги:

Божхона сиёсатининг тўлақонли моҳияти асосида соҳа фаолияти йўналишларини гуруҳлаш, комплекс божхона тадбирлари тизимини уйғунлаштириш ва божхона сиёсати компонентларини қамраб олган ҳолда божхона сиёсати моҳиятининг такомиллашган варианти тавсия этилган;

божхона ишининг тўлақонли моҳияти ва божхона сиёсати талаблари асосида божхона иши моҳиятининг такомиллашган варианти ишлаб чиқилган;

 самарали бошқарув ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш негизида индикаторлар тизими таклиф этилган;

 таклиф этилган индикаторлар моҳиятига мувофиқ ташқи савдони божхона омили асосида бошқариш юзасидан таркибий кўрсаткичлар ишлаб чиқилган ҳамда бошқарув қарорининг мақбул ҳолати ижросининг чегаравий меъёрлари – «таҳликали юқори чегара» ва «таҳликали қуйи чегара» асослаб берилган; 

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида божхона омилини самарали бошқариш асосида ташқи савдо таркибини оптималлаштириш ишларини тартибга солишнинг натижавий-миқдорий кўрсаткичларини услубий акс эттирган инновацион индекс ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

божхона ва ташқи савдони уйғун ҳолда самарали бошқариш ҳамда божхона хизматини самарали ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

комплекс тадбирларни тизимлаштириш ҳамда божхона сиёсати компонентларини тўлақонли қамраб олиш бўйича олинган илмий натижалардан «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси» янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 2 июндаги 03-05/16-3363-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш божхона ишини самарали ташкил этиш, божхона ходимларининг профессионал таркибини шакллантириш, божхона ва ташқи иқтисодий фаолият учун тегишли шарт-шароитларини яратиш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган комплекс норматив-ҳуқуқий, божхона, махсус, ижтимоий-иқтисодий, назорат каби тадбирлар тизимини ташкил этишга хизмат қилди;

божхона иши моҳиятини назарий жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан билдирилган таклифдан «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси» янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 2 июндаги 03-05/16-3363-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш божхона сиёсатини амалга оширишни таъминлаш юзасидан божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари олиб ўтилишини божхона режимига мувофиқ амалга ошириш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштируви, назорати ва мониторинги ҳамда божхона-махсус каби тадбирларни самарали ташкил этишга хизмат қилди;

ТИФ ТНга инновацион, дастурий ва хавфсизликка таҳдид этиши мумкин бўлган маҳсулотлар гуруҳини киритиш юзасидан берилган таклиф Давлат божхона қўмитаси томонидан 2016 йил 23 апрельдаги 104-сон буйруқ билан тасдиқланган «Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш қоидалари»да фойдаланилган. Таклифдан фойдаланиш ТИФ ТНнинг ахборот берувчи функциясини кучайтириш, мақсадли божхона тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берди;

ташқи савдо самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган 7 та индикатор моҳиятан Давлат божхона қўмитаси томонидан 2015 йил 1 майдаги 114-сон буйруқ билан тасдиқланган «Божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом»да  услубий кўрсатмалардан фойдаланилди;

ташқи савдони божхона омили асосида бошқариш юзасидан ишлаб чиқилган 22 та таркибий кўрсаткич ҳамда бошқарув қарорининг мақбул ҳолати ижросининг чегаравий меъёрлари – «таҳликали юқори чегара» ва «таҳликали қуйи чегара» моҳиятан Давлат божхона қўмитаси томонидан  2015 йил 5 мартдаги 51-сон буйруқ билан тасдиқланган «Божхона расмийлаштирувида рухсатнома ва сертификатлар талаб этиладиган товарлар устидан божхона назоратини ташкил этиш қоидалари»да услубий кўрсатмалардан фойдаланилди;

ташқи савдони божхона омили асосида стратегик бошқаришнинг инновацион жараёнларга таъсирини услубий жиҳатдан баҳолаш юзасидан таклиф этилган «Инновацион ривожланишнинг божхона – ташқи савдо бошқаруви даражаси»  индекси моҳиятан Давлат божхона қўмитаси томонидан  2015 йил 22 майда 140-сон буйруқ билан тасдиқланган «Давлат божхона қўмитасининг божхона кўриги самарадорлигини оширишнинг 2015–2017 йилларга мўлжалланган Концепцияси»да услубий кўрсатмалардан фойдаланилган. Индексдан фойдаланиш инновацион лойиҳаларни амалга оширишда божхона омилини самарали бошқариш асосида ташқи савдо таркибини оптималлаштириш ишларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бобини «Божхона кодекси» моддаларида акс эттирилиши қўшимча маблағларни давлат бюджетига ундириш учун ҳуқуқий асос сифатида аҳамият касб этиб, 2016 йил 9 ой давомида товарларнинг ТИФ ТН бўйича коди нотўғри белгиланиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширилиши олдини олиш оқибатида Давлат бюджетига 6 534 268 017 сўм қўшимча маблағ туширилиб, унинг қисқа муддатдаги иқтисодий самарадорлиги белгиланди.