OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Отениязов Рашид Идрисовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Отениязов Рашид Идрисовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Отениязов Рашид Идрисовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларни геоахборот моделлаштириш асосида қарорлар қабул қилишни қувватловчи тизим», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.T166.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Т.29.01.

Илмий маслаҳатчи: Усманов Ришат Ниязбекович, техника фанлари доктори.

Расмий оппонентлар: Хабибуллаев Иброхим Хабибуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Жмудь Вадим Аркадьевич, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:турли хилдаги маълумотлар шароитида табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар учун қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи геоахборот-аналитик тизим ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар маълумотларини тўплаш, сақлаш ва ишлов бериш, геоахборот технологиялар асосида моделлаштириш, интеллектуаллаштиришга мўлжалланган ахборот-аналитик компьютерлаштирилган тизим ишлаб чиқилган;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар ҳолатларини қатъиймас тўпламлар назарияси тамойиллари асосида баҳолаш ва умумлаштиришга асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш моделлари ишлаб чиқилган;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар тасвирларидан маълумот олиш, ишлов бериш жараёнларини параллеллаштириш алгоритм ва дастурий воситалари ишлаб чиқилган;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар геоахборот модели тематик қатламлари орасидаги ўзаро боғланишларни акс эттирувчи электрон карталар яратиш асосида қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи компьютерлаштирилган тизимнинг алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чиқилган;

қатъиймас маълумотлар шароитида табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларни вазиятлари бўйича қайта тиклаш, локаллаштириш, огоҳлантириш ечимлари ва улар орасидаги ўзаро боғланишларини баҳолаш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари ишлаб чиқилган;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларнинг тасвирларига тезкор параллель ишлов бериш алгоритмлари ҳамда растрли тасвирлар асосида ҳудудлар геоахборот модели ва вазиятни баҳолаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

геоахборот моделга асосланиб, тематик қатламлар орасидаги корреляцион боғланишлар харитасини яратиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш алгоритм ва дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларнинггеоахборот ресурсларигаишлов бериш жараёнларини бошқариш тизими ва математик моделлари асосида:

табиий-техноген характердаги ҳудудлар ер қатламларида ва шўрланиш даражасини башоратлаш моделларининг инструментал дастурий воситалар мажмуи Қорақалпоғистон Республикаси шимолий зонасида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи корхоналарнинг технологик тизими «Орол бўйи гидрогеологик экспедициясининг Қорақалпоғистон гидрогеологик станцияси» давлат корхонасига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 14 июлдаги 08-1266-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши табиий-техноген характердаги хар бир гидрогеологик объектларнинг мелиоратив ва экологик ҳолатини баҳолаш ва башоратлаш имконини берган;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларнинг мелиоратив ҳолатини таъминлаш жараёнининг геоахборот моделлари ва инструментал дастурий воситалар мажмуи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизими корхоналарида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 31 октябрдаги 33-8/5937-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларнинг геоахборот карталарини яратиш ва мелиоратив ҳолатини баҳолаш алгоритмлари ва башоратлаш моделларини амалда жорий этиш ҳисобига самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш тизимини шакллантириш  ва экологик хавфсизлик даражасини 11.2% га оширишни таъминлайди;

табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектлар тасвирларидан маълумот олиш ва ишлов бериш жараёнларини параллеллаштириш дастурий воситалари «Китоб-Шаҳрисабз ер ости сув олиш иншоотлари» тизимига жорий этилган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 24 ноябрдаги 01/574-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижалари табиий-техноген характердаги гидрогеологик объектларнинг мелиоратив ва экологик ҳолатини қайта тиклаш жараёнларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, техноген объектлар сонини камайтириш ҳисобига мелиорация ҳудудларининг самарадорлигини 58,7% дан 66,08% га оширишни таъминлашга хизмат қилади.