OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлдошев Исроил Абриевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Юлдошев Исроил Абриевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлдошев Исроил Абриевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кристалли кремний фотоэлектрик батареялари асосида бириктирилган энергетик қурилмалар», 05.05.06– Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0001273/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/ В.2014.3-4Т.252.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Физика техника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти ва Самарқанд давлат университети, 14.07.2016.FM/T.12.01.

Илмий маслаҳатчи: Турсунов Мухамад Нишанович, техника фанлари доктори.

Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Муродулла, техника фанлари доктори, профессор; Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдуқодиров Мухиддин Абдурашидович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғри ва акслантирилган қуёш нурланиши учун оптимал параметрларга эга бўлган иссиқ иқлим шароитларига мўлжалланган фотоэлектрик батарея асосида бириктирилган энергетик қурилмаларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фотоэлектрик батареяни Қуёшга нисбатан оператив равишда ориентация қилишнинг интерфейс усули таклиф қилинган;

иссиқ иқлим шароитларига мослаштирилган қўшимча қуёш элементлари билан таъминланган фотоэлектрик батарея конструкцияси ишлаб чиқилган;

фотоэлектрик батареянинг ҳарорат динамикаси ўзгаришини аниқлашга имкон берувчи Solid Works Flow Simulation дастурида фотоиссиқлик қурилмасининг иссиқлик модели ишлаб чиқилган ва фотоиссиқлик батареяси ҳароратига сув оқими тезлиги таъсири баҳоланган, фотоиссиқлик батареясининг иш ҳарорат режимининг барқарорлигини таъминловчи совитувчи трубкалар учун материаллар тури ва уларнинг металл-лист асосидаги (иссиқлик ютувчи материал) абсорбернинг конструкция элементига боғлиқлиги аниқланган;

илк бор экспериментал фотоэлектрик батарея ўлчамларига мутаносиб акслантирувчи рефлекторларнинг қўлланилиши қуёш нурланиши оқим зичлигини 1,6 марта ва мос равишда қуёш элементлари қувватини 18% га, термобатареяда эса 47% ортишига олиб келган. Термоэлектрик батареяларнинг қўлланилиши ҳисобига қуёш элементининг ҳарорати пасайиши натижасида қуёш элементларининг самарадорлиги 2% га ортиши аниқланган;

юзаси тоза ва чангланган фотоэлектрик батареяда фойдали иш коэффициенти нисбий ўзгаришини аниқлашга имкон берувчи фотоэлектрик батарея юзасининг чангланиш даражасини аниқлаш усули таклиф этилган;

бошқариладиган совитиш мосламасига эга фотоэлектрик қурилма ишлаб чиқилган, иккита айнан ўхшаш фотоэлектрик батареянинг эксплуатацион характеристикаларига мажбурий ҳаво совитишнинг таъсири ўрганилган ҳамда совитувчи ҳаво оқими тезлигининг фотоэлектрик батарея қувватига чизиқли боғлиқлиги аниқланган;

фотоиссиқлик батареяси электрик қувватини 38% га ўзгартирувчи полимер трубкалар асосида совитиш мосламасига эга фотоиссиқлик қурилмасининг янги варианти ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 августдаги ПФ-4556-сон Фармони билан «Кремнийли фотоайлантиргичлар асосидаги қуёш нурланишини бевосита электр энергияга айлантирувчи ҳозирги замон тизимлари ишланмасини яратиш ва уларни ишлаб чиқиш» амалий тадқиқоти учун  фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти  билан тақдирланган. Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши иссиқ иқлим шароитига мослаштирилган қўшимча қуёш элементлари билан таъминланган фотоэлектрик батарея конструкцияси ва фотоиссиқлик батареяси электрик қувватини 38% га оширувчи полимер трубкалар асосида совитиш мосламасига эга фотоиссиқлик қурилмасининг янги варианти ишлаб чиқилган бўлиб, кунига 1,5 кВт қувватли электр энергияси ва 150 литр сувни иситиб бериш ҳисобига ёқилғи ресурсларини тежаш имконини берган.