OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Метандан олинган маҳсулотларнинг технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/В2015.2.Т478.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Маҳсумов Абдуҳамид Ғофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Икромов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Ҳамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: метанни қайта ишлаш учун юқори унумдорлиги ва коксланишни камайтирадиган барқарор катализаторларнинг таркибини ва олиш технологиясини яратиш ҳамда жараёнларнинг технологик параметрларини ва реакторларини моделлаштириш ҳамда оптималлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дифференциал реактор шароитида яратилган катализаторлар иштирокида реакцияларнинг кинетик қонуниятлари ва жараёнлар боришининг мақбул шароити аниқланган ҳамда реакцияларнинг бориш механизмлари таклиф этилган ва жараёнларни ифодалайдиган кинетик тенгламалар танланиб, уларнинг адекватлиги асосланган;

метанни каталитик оксиконденсатлаш, ароматлаш, ацетиленни гидратлаш, гидрохлорлаш, ацетиллаш реакцияларининг бориши термодинамик жиҳатдан асосланган;

метанни қайта ишлаш жараёнларининг термодинамик асослари яратилган ҳамда кинетик ва иссиқлик баланс ночизиқли тенгламалари асосида катализаторнинг зич қатламида қурилманинг технологик параметрлари оптималлаштирилган;

ташқи диффузия режимида ишловчи бир поғонали адиабатик қурилмада метанни каталитик оксиконденсатлаш жараёни технологияси ишлаб чиқилган;

метандан С2- ва ароматик углеводородлар ҳамда ацетилендан винилхлорид, ацетон ва винилацетат синтези унумини оширишга имкон берувчи шароитлар, юқори танлаб таъсир этувчи ва ишлаш муддати юқори бўлган катализаторлар таркиби аниқланган ва олиш технологияси ишлаб чиқилган;

этилен, суюқ ёқилғи, ацетон, винилхлорид ва винилацетат синтези техно-логик параметрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Метанни каталитик оксиконденсатлаб этилен, метанни ароматлаб суюқ ёқилғи, ацетиленни каталитик гидрохлорлаб винилхлорид ва хлоропрен, гидратлаб ацетон,  ацетиллаб винилацетат синтези учун катализаторлар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

метанни каталитик оксиконденсатлаш ва ароматлаш ҳамда ацетиленни гидрохлорлаш, гидратлаш, ацетиллаш реакциялари учун янги таркибдаги юқори унумдорлик ва селективликка эга бўлган катализаторларнинг техникавий шартлари Давлат реестрига киритилган (Ts-16909155-02:2013; Ts-16909155-03:2013; Ts-16909155-04:2013; Ts-16909155-05:2013). Илмий натижалар маҳсулотларнинг сифатини ва технологик жараённи назорат қилишга имкон беради; 

метанни каталитик оксиконденсатлаб этилен, метанни ароматлаб суюқ ёқилғи, ацетиленни каталитик гидрохлорлаб винилхлорид ва хлоропрен, гидратлаб ацетон,  ацетиллаб винилацетат синтези учун танланган катализаторлар «Навоийазот» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 1 ноябрдаги 01/3-3528-сон маълумотномаси). Иқтисодий самара хориждан олиб келинаётган катализаторларни маҳаллийлаштириш, янги моддалар олиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш имконини берди.