OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нурқулов Файзулла Нурмуминовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Нурқулов Файзулла Нурмуминовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нурқулов Файзулла Нурмуминовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таркибида фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерларни маҳаллий хомашёлардан олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома LA №0000548/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/В2016.2.Т659.

Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Махсумова Ойтўра Сиддиқовна, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Тулқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган бирикмалар асосидаги янги олигомерларни, композицион полимер материаллар олишда қўллаш ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий хомашёлар асосида фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерлар олинган;

олтингугурт тутган полисульфид каучуклари, фосфор-, олтингугурт сақловчи олигомер антипиренлари ва олтингугурт-, хлор тутган хлорсульфатланган полиэтиленларни физик-кимёвий хоссалари  аниқланган;

синтез қилинган бирикмаларнинг хоссалари ва тузилиши аниқланган;

фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерлар учун модификаторлар синтези, уларнинг модификацияси ва механик хоссаларга таъсири асосланган;

фосфор-, олтингугурт-, хлор тутган олигомерларнинг физик-механик, герметик, оловбардошлик ва антикоррозион хоссалари ҳамда ушбу олигомерларнинг қўлланилишидаги техник-иқтисодий самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Олигомер таркибли антипиренлар, герметиклар ва антикоррозион қопламаларини синтез қилиб олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

олигомер антипиренларни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP05216, 2016). Мазкур ихтирога патент юқори самарага эга бўлган олигомер антипирен олиш имконини беради;

ишлаб чиқилган олигомерлар антипирен, герметик ва антикоррозион қопламалари «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида қурилиш материалларини барқарорлигини оширишда ва металл системаларида коррозияга қарши жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 28 июлдаги 05-2862/М-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар бино ва иншоотларнинг, конструкциялар учун қопламалар, ёнғиндан сақловчи олигомерлар импортини қисқартиради ва газ қувурларини антикоррозион қопламалар ёрдамида ишлаш даврини 12% га узайтиради.