OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тешабаева Элмира Убайдуллаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Тешабаева Элмира Убайдуллаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тешабаева Элмира Убайдуллаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида эластомер композицияларни яратиш ва уларни олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016./В2016.1.Т567.

Илмий маслаҳатчи: Ибодуллаев Ахмаджон, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Собиров Баходир Бойпулатович техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Ўзкимёсаноат» АЖ қошидаги «Кимё-технология илмий тадқиқот институти» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бентонитни модификация қилиш, уни қўллаш асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи резина-техника буюмлари олиш таркиби ва технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олдиндан қўйилган хосса ва тузилишга эга бўлган тўлдирилган композицион эластомер материаллар ва улар асосида ҳар хил шароитларда ишлатилувчи резина-техника буюмлари олиш учун Ўзбекистон бентонитини модификация қилиш усуллари ишлаб чиқилган;

бентонитни термик ишлов бериш жараёнида физик-кимёвий хоссалари ва структураси ўзгариб, эркин радикаллар ҳосил бўлиши аниқланган;

термик ишлов берилган ва кимёвий модификация қилинган бентонит ва каучук  структура тузилишлари орасидаги ўзаро боғланиш шароитлари аниқланган;

махсус хоссаларга эга бўлган резина қоришмаси тайёрлаш жараёни ва улар асосида резина-техника буюмлари тузилишини шакллантиришда кимёвий модификация қилинган бентонит заррачалари юзасидаги алигомер қатлам аҳамияти аниқланган;

умумий ва махсус каучуклар асосида олинган композицион эластомер материаллар пласто-эластиклик, реологик, технологик, физик-механик, динамик ва эксплуатацион хоссаларига модификация қилинган бентонит таъсири аниқланган;

Ўзбекистон бентонитини модификация қилиш, уни қўллаш асосида композицион эластомер материаллар ва ҳар хил шароитда ишлатилувчи резина-техника буюмлари олиш технологиялари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон бентонити модификация қилиш технологияси, модификация қилинган бентонитни қўллаш натижасида олинган композицион эластомер материаллар ва улар асосидаги ҳар хил шароитларда ишлатилувчи резина-техника буюмлари олиш таркиби ва технологиялари «Ўзкимёсаноат» аксиядорлик жамияти корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 4 ноябрдаги 05-3584/М-сон маълумотномаси). Илмий натижа жорий қилиниши бентонитни қуритиш, термик ишлов бериш ва модификация қилиш технологияси жорий қилишга, қуритилган бентонит асосида умумий шароитларда ишлатилувчи, термик ишлов берилган бентонит асосида ўртача мустаҳкамликка эга бўлган ва модификация қилинган бентонит асосида юқори мустаҳкамликка ва махсус хоссаларга эга бўлган резина-техника буюмлари олишда ишлатилиши ва хориждан олиб келтирилувчи каолин, БС-50 ва БС-75 тўлдиргичларини алмаштиришга, яратилган тўлдиргичлар асосида эластомер композиция ва улар асосида резина-техника буюмлари олиш технологик жараёнини яратишга имкон беради.