OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимова Латофат Собиржоновнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Рахимова Латофат Собиржоновнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимова Латофат Собиржоновнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Поликонденсацион типдаги термо-, кимё-, радиацияга чидамли ион алмашгич полимерлар олишнинг илмий тамойилларини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т27.

Илмий маслаҳатчи: Туробжонов Садриддин Махамаддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Магрупов Фарход Асадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиев Мухтар Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: термо-кимё-радиацион барқарор поликонденсацион турдаги ион алмашинувчи полимерлар олиш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дифениламин ва фурфуролни поликонденсациялаш йўли билан оғир металл ионларига комплекс ҳосил қилувчи хоссали термо-кимёвий барқарор кучсиз асосли анионит олиш усули ишлаб чиқилган;

ионоген группаларни киритиш учун дифенилоксидни фурфурол билан поликонденсациялаб, янги полимер матрицаси яратилган;

дифенилоксид ва фурфуролни поликонденсация реакциясини бошланғич мономерлар, катализатор табиати ва концентрацияси, реакция температураси ва бошқаларга боғлиқлиги аниқланган;

олинган полимерни сульфирлаш ва фосфориллаш реакцияларини технологик жараёни ишлаб чиқилган;

сульфокўмир билан олинган сульфокатионитни натрий, кальций, магний ионларига нисбатан сорбцион хоссалари, ишчи интервали, механик мустаҳкамлиги аниқланган;

фосфорли катионит таркибида мис ионлари тутган оқова сувлардан мис ионларини динамик шароитда сорбциялаш, катионитнинг регенерация технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Саноат сувларини тозалаш ва деминераллаш учун олинган ион алмашинувчи полимерлар, уларни синтез қилиб олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фуфурол ва дифенилоксид асосида  олинган сульфокатионитнинг ташкилот стандарти Ts14825224-02:2016 ишлаб чиқилган. Мазкур стандартнинг тасдиқланиши сульфокатионитни ишлаб чиқаришнинг меъёрий асосини такомиллаштириш имконини беради;

фурфурол ва дифенилоксид асосида синтез қилинган янги фосфорли нордон катионитни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP05133, 2015). Мазкур усул юқори радиацион барқарорликка эга бўлган катионит олиш имконини беради;

синтез қилиб олинган ион алмашинувчи полимерлар «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида оқова сувларни тозалаш ва сувни тайёрлаш жараёнларида юмшатиш учун жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 1 ноябрдаги 01/3-3527/И-сон маълумотномаси). Олинган сульфокатионит ишлаб чиқариш шароитида артезиан сувини юмшатиш жараёнларида қўлланганда сувни қаттиқлиги 1,1 мг-экв/л гача камайтирилишига эришилди, саноат айланма сувларини тозалашда эса, тозалаш чегараси ГОСТ талабларига жавоб берди. Олинган фосфорли нордон катионит оқова сув таркибидаги мис ионларини сорбциялашда қўллашга тавсия этиш имконини берди.