OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бекназаров Ҳасан Сойибназаровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Бекназаров Ҳасан Сойибназаровичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бекназаров Ҳасан Сойибназаровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янги олигомер антиоксидант ва коррозия ингибиторларини маҳаллий хомашёлардан олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016./В2016.2.Т107.

Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 14.07.2016.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Мухамедиев Мухтар Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ашуров Нигмат Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, фосфор ва олтингугурт тутган олигомерлардан кўп функцияли антиоксидантлар, коррозия ингибиторлари олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

госсиполнинг олигомер таркибли ҳосилалари, полиметиленди(тио)-амидофосфатлар, эпихлоргидрин билан ди(тио)амидофосфатлар олигомерлари ва диметилтерефталатнинг полиэтиленполиамин билан олигомерлари асосидаги органик кимёвий қўшимчаларнинг физик-кимёвий хоссалари ва тузилиши аниқланган;

олинган N-, S- ва P-сақловчи олигомер ингибиторларининг полимер материаллар ва металл маҳсулотларининг физик-кимёвий ва механик хоссаларига таъсири аниқланган;

госсипол асосида синтез қилинган олигомерли антиоксидантларни эффективлиги фенол асосидаги ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган антиоксидантлар билан таққосланган ва уларнинг сифат ва миқдор таъсири ҳамда кимёвий боғлардаги фарқлари асосланган;

олинган олигомер таркибли коррозия ингибиторларининг металларда хлорид ва сульфид кислота муҳитларидаги ингибирлаш хоссалари аниқланган;

металларни коррозиядан ҳимояловчи олигомер таркибли коррозия ингибиторларини ҳамда полимерлар барқарорлигини ошириш учун антиоксидант маҳсулотларини олиш технологиялари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Олигомер таркибли антиоксидантлар ва коррозия ингибиторларини олиш ва уларни синтез қилиб олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

антиоксидант хоссасига эга бўлган олигомер стабилизаторни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04208, 2010). Мазкур ихтирога патент юқори самарага эга бўлган антиоксидант олиш имконини беради;

олигомер коррозия ингибиторини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03969, 2009). Мазкур ихтирога патент металлар коррозиясини олдини олиш имконини беради;

занглаш олигомер ингибиторини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03613, 2008). Мазкур ихтирога патент металларни занглашдан ва юзасида тузларни йиғилишининг олдини олиш имконини беради;

ишлаб чиқилган олигомер антиоксидантлар ва коррозия ингибиторлари «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида полимер материалларини барқарорлигини оширишда ва сув айланма системаларида коррозияга қарши жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2016 йил 10 майдаги 05-1522/М-сон маълумотномаси). Полимер композияларида қўлланиладиган ингридиентни олигомер антиоксидантга алмаштириш ва сув қувурларини ҳимоя қилиш 7% ортишига эришилган.