OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жабборов Абдурашид Райимовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Жабборов Абдурашид Райимовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жабборов Абдурашид Райимовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда қушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштириш», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.В58.

Илмий маслаҳатчи: Шерназаров Элмурод, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 14.07.2016.В.15.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедов Мадаминбек Хатамович, биология фанлари доктори, профессор; Бакаев Савриддин Бакаевич, биология фанлари доктори, профессор; Дадаев Сайдулла, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қушлар томонидан содир этилаётган биозарарланишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари ва аэродром ҳудудларида қушлар томонидан келтириб чиқариладиган биозарарланишларнинг даражаси ва динамикаси аниқланган;

чуғурчиқлар популяцияси ва турлараро акустик-коммуникатив муносабатларда акустик сигналларнинг биологик аҳамияти ҳамда чумчуқсимонлар акустик репеллент сигналларининг филогенетик негизи аниқланган;

биоакустик изланишлар натижасида илк бор тилла ранг куркунак (Merops apiaster L.) ва кўк куркунак (Merops superciliosus L.) репеллент сигналларининг юқори босқичи – офат сигналлари мавжудлиги топилган ва бу репеллент сигналлар воситасида куркунакларни асаларичилик хўжаликларидан чўчитиб ҳайдаш усули илмий асосланган;

илк бор майна офат сигналларининг қушларга турлараро – интерспецифик таъсир этиши аниқланган;

аэродром территориясида қушларнинг самолётлар учун хавфли миграцияси ва вазиятларини прогноз қилишнинг эко-технологик услублари ишлаб чиқилган;

илк бор Ўзбекистон шароитида қушлар сенсор тизимларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда оптико-акустик репеллент мажмуа яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистонда қушлар келтириб чиқарадиган биозарарланишлар ва уларнинг олдини олишда эко-технологик усулларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

оптико-акустик репеллент мажмуа – «Қушларни чўчитиб ҳайдаш учун қурилма»си қишлоқ хўжалиги экин майдонларига ва аэродром ҳудудларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 02/22-1225-сон маълумотномаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг 2016 йил 26 июлдаги ПС31-5716-114-сон маълумотномаси). Репеллент мажмуа аэродром ҳудудларида қушлар ва самолётлар тўқнашуви сонини кескин қисқартириш, бундан ташқари боғдорчилик, ғалла экинлари ҳосилини қушлар томонидан зарарланишини олдини олиш имконини берган;

«Қушларни қўрқитиш қурилмаси» асаларичилик хўжаликларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 2016 йил 19 октябрдаги 02/22-1225-сон маълумотномаси). Қурилма ишчи асалариларни куркунаклардан ҳимоялаш ва асаларичилик хўжаликлари рентабеллигини ошириш имконини берган;

иқтисодий тармоқларга қушлар томонидан етказиладиган зарарланишлар ва уларни олдини олиш тавсиялари асосида «Биозарарлантириш асослари» дарслиги чоп қилинган (ҳаммуаллифликда) (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 6 февралдаги 45-сон буйруғи). Дарслик қишлоқ хўжалиги менежменти, ўсимликларни ҳимоя қилиш, мевачилик ва узумчилик йўналиши ва ихтисосликлари бўйича таълим олаётган бакалавр ва магистрларни мамлакатимиз шароитида биозарарланишларнинг келиб чиқиши, моҳияти ва ундан ҳимояланиш йўллари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш имконини берган.