OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдуллаев Гаффуржон Рахимжоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
15 noy 2016

Абдуллаев Гаффуржон Рахимжоновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдуллаев Гаффуржон Рахимжоновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Стресснинг ривожланишида митохондриялар функциясининг бузилиши ва уни антигипоксантлар билан коррекциялаш», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA №0000695/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В101.

Илмий маслаҳатчи: Алматов Карим Тажибаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Микробиология институти, 14.07.2016. В.01.03.

Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Ражамурадов Зайнитдин Турабович, биология фанлари доктори, профессор; Туляганов Рустам Турсунович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали эмоционал-оғриқ стресси ривожланиш динамикасида оқ каламушлар организмидаги газ-кислород алмашинуви, бош мия, буйрак усти безлари ва тимусдаги айрим физиологик кўрсаткичларининг ўзгариши, энергетик ва липид алмашинуви, липолитик ферментлар фаоллигининг ва ЛПО жараёнларининг ўзгаришини, уларнинг танасига катацин ва бензонал киритилганда қандай ўзгаришларга учрашини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сурункали эмоционал-оғриқли стресс таъсирида турли аъзолардаги ҳужайра ва митохондрия мембраналарининг структура ва функцияларининг бузилишлари хавотирланиш, резистентлик ва ҳолсизланиш босқичларида бир-биридан фарқланишининг молекуляр механизмлари аниқланган;

стресснинг хавотирланиш босқичида фосфолипазаларнинг гидролитик фоалликларига нисбатан трансфераза фаолликларини кучайиши липид ва фосфолипидларнинг миқдорини, «ионоқатлам»ларни мембранада кўпайишига ва ҳужайрадаги метаболизм кучайишига олиб келиши исботланган;

стресснинг хавотирланиш босқичида ҳужайрада катехоламин ва адениннуклеотид (АД)лар синтезининг кучайиши митохондрияларда нафас олиш ва оксидланишли фосфорланиш ҳамда организмда газ-кислород алмашинувининг ошишига боғлиқлиги аниқланган; 

фосфолипазаларнинг трансфераза фаолликларини ошиши ҳужайранинг структура ҳамда функцияси, митохондрияда АТФ синтези, организмда газ-кислород алмашинувининг соғлом ҳайвонлардаги кўрсаткичларга яқинлашишига олиб келиши резистентлик босқичида содир бўлиши исботланган;

стресснинг ҳолсизланиш босқичида фосфолипазаларнинг гидролитик фаолликларини ошиши ҳужайраларда фосфолипидлар синтезини секинлаштириши натижасида мембраналарда «моноқатлам»ларни ҳосил бўлишини, митохондриянинг ички мембранасидан цитохром с чиқишининг кучайиши аниқланган;

катацин ва бензонал ҳайвонлар организмига киритилганда, сурункали эмоционал-оғриқли стресс таъсирида ҳужайра ва митохондриялардаги энергия ва липид алмашинувидаги ўзгаришларни меъёрга яқинлашиши ёки тенглашиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Стресснинг ривожланишида митохондриялар функциясининг бузилиши ва уни антигипоксантлар билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

стресс даврида тўқима ва митохондриялардаги липидлар, фосфолипидлар миқдорининг ЛПО жараёни ва фосфолипазалар фаолликлари ўзгариши аниқланган бўлиб,  бу илмий натижалардан Amity university (Ҳиндистон) тадқиқотчи олимлари ўзларининг илмий ишларида фойдаланишмоқда (Amity university (Ҳиндистон)нинг 2016 йил 30 сентябрдаги маълумотномаси). Маълумотлар тўқималардаги липид, холестерин, фосфолипид ва лизофосфолипидларнинг миқдорининг ўзгариши, липолитик энзимларнинг фаолликларини кучайиши ва ЛПО  жараёнининг  фаоллашуви стресснинг патологик таъсир механизмини белгилашда асосий омиллардан бири эканлигини кўрсатди;

стресснинг ривожланишида организм тўқима ва митохондрияларида липидлар алмашинувининг, ЛПО жараёнларининг ва митохондрияларда фосфолипазалар фаолликларининг ўзгариши бўйича олинган натижалар ОТ-Ф3-109 «Атеросклероз муаммоси этиопатогенезининг янги томонларини илмий асослаш, уни босқичма-босқич реаблитацияси дастурини ва олдини олиш, даволаш услубларини иммунокорректорлар, табиий ва сунъий физик омиллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш» илмий лойиҳасида (НамДУ, 2007–2011 йй.) эмоционал стресс таъсирида юзага келадиган атеросклерознинг турли босқичларида липидлар алмашинувини ва липолитик энзимларнинг ўзгаришларини аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 9 ноябрдаги ФТК-03-13/780-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши атеросклерознинг турли босқичларида липид ва фосфолипидлар алмашинувининг издан чиқишини иммунокорректорлар билан даволашга хизмат қилган.