OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Акрамов Абдумалик Абдумуталовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2016

Акрамов Абдумалик Абдумуталовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Акрамов Абдумалик Абдумуталовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ташкилий-методик асосларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0000105/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Ped51.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, 14.07.2016.Ped/Р.04.01.

Илмий маслаҳатчи: Иноятов Улуғбек Ильясович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Лайло Талибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларнинг фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ташкилий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир умуммаданий, методик, умумкасбий компетенцияларнинг интегратив, ташкилий, диагностик функциялари ва ижтимоий-амалий компоненти такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришда динамик ўзгаришларнинг самарадорлигини аниқлаш ва баҳолашнинг когнитив мезонини ижтимоий аҳамиятнинг англанганлиги, хулқ-атвор ва натижавий мезонларнинг сифатларни шаклланганлигини ташхис этишга доир кўрсаткичлари аниқлаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир тарбиявий ишларни лойиҳалаштириш босқичининг кутиладиган натижанинг кафолатланиши ҳамда режалаштириш босқичининг профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш компонентлари такомиллаштирилган;

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир тарбиявий тадбирларни ташкил этиш жараёни олий таълим муассасалари ва ижтимоий институтлар фаолиятини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;

ижтимоий муҳит таъсири ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларининг алоқадорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий-интеграцион модель асосида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари  асосида:

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришга  доир таянч, фанлараро ва хусусий компетенциялар тизими 5111600–Миллий  ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавриат таълим йўналишининг давлат таълим стандарти («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сонли қарори билан тасдиқланиб, 36.1365-сон рақами билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган. Натижада ижтимоий, фуқаролик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ҳамда фуқаролик тарбиясининг мазмун-моҳияти такомиллаштирилиб, мазкур мақсадга йўналтирилган тарбиявий жараёнларни ташкил этишнинг шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг фуқаролик позициясини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берган;

бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришда динамик ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолаш мезонларига доир таклифлар асосида махсус методикалар мажмуи ишлаб чиқилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 июлдаги 01-02\1-3-228-сон маълумотномаси). Методиканинг жорий этилиши бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожланганлигини ташхис этиш ва коррекциялашга доир тренинглар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

ёшларда фуқаролик позициясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 15 октябрдаги 01-02\1-118-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эгалигини таркиб топтириш каби устувор йўналишлар аниқлаштирилган;

миллий қадрият ва анъаналар руҳида юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий фуқаролик позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш  борасидаги таклифлар «Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар Дастури» нинг ижросини таъминлаш бўйича Халқ таълими вазирлигининг Дастури (Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 8 апрелдаги 108-сон буйруғи билан тасдиқланган) ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «Биз – буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари ҳамда «Камолот» тарғибот лойиҳаси концепцияси мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 19 майдаги 01-2/2-8 -162-сон маълумотномаси).

бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда фуқаролик масъулияти, фуқаролик позицияси, ҳуқуқий саводхонлик ҳамда  ҳуқуқий  маданиятини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган педагогик механизми «Камолот ЁИҲ фаолиятига татбиқ этилган («Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгашининг 2016 йил 20 сентябрдаги 01-02/1-3-8-сон маълумотномаси). Мазкур механизм асосида талаба-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини, фуқаролик масъулиятини оширишда, шунингдек улардаги фуқаролик позициясини ривожлантиришда  «Камолот» ЁИҲ ва  олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг самарали шаклларини амалиётга жорий этиш имконияти яратилган.