OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримов Хусниддин Нагимовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Каримов Хусниддин Нагимовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримов Хусниддин Нагимовичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Антропоген ўзгаришларга учраган суғориладиган тупроқларнинг агроэкологик ҳолати ва уларнинг унумдорлигини ошириш», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0002255/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/B2015/3-4.Qx214.

Илмий маслаҳатчи: Рискиева Хуршида Турсуновна,қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.

Расмий оппонентлар: Хошимов Фарход Ҳакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Турсунов Хамза Хамдамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Муродов Шуҳрат Одилович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган тупроқларда токсик моддаларнинг миқдори, уларнинг тупроқ муҳитига, экологик ва агрокимёвий ҳолатига таъсирини аниқлаш ҳамда тупроқнинг ўз-ўзини тиклаш қобилиятини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тупроқ таркибидаги ҳаракатчан шаклдаги заҳарли токсик моддалар миқдорининг вегетация даврида ўзгариш қобилиятига эга эканлиги ва биологик айланиш тизимига ўтиши аниқланган;

тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ҳолда токсик элементлар тупроқ қатламларида тўпланиши исботланган;

қолдиқ хлорорганик пестицидлар сизот сув билан чегарадош тупроқ кесмаларида сизот, суғориш, артезиан, ичимлик сувларида, қишлоқ хўжалик экинларидан – ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларда чегаравий рухсат этилган миқдорлардан ошганлиги аниқланган;

оғир металлар ва пестицидларнинг заҳарли таъсир кўрсатадиган миқдори тупроқдаги гумус ҳолатига боғлиқлиги аниқланган;

тупроқ таркибидаги қолдиқ заҳарли оғир металларнинг таъсир даражасини камайтириш учун микроорганизмлар, зоофауна ва органик моддаларни иннокуляция қилиш орқали тупроқларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳамда тозалаш қобилиятини ошириш услублари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Зарафшон дарёсининг ўрта оқими тупроқлари мисолида тупроқнинг агроэкологик ҳолатини яхшилаш борасида олиб борилган тадқиқотлар асосида:

Қашқадарё вилоятида «Шўртаннефтгаз» унитар шўъба корхонаси атрофида (заводдан 15 км узоқликда) жойлашган 20 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 07.10.2016 й., 02/20-3247-сон маълумотномаси). Дастлабки таҳлил натижаларида тупроқ таркибида токсик моддалардан – хром, кадмий, никель ва қўрғошин рухсат этилган миқдордан ортиб борганлиги кузатилган. Фиторемидиация тадбирини қўллаш орқали агротехнологик формула асосида оғир металларнинг ҳаракатчан шакллари миқдорининг камайишига ва тупроқнинг агрокимёвий ҳолати яхшиланиб, гектаридан 5–6 центнердан қўшимча пахта ҳосили олинган;

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани «Турсунмурод Абдуҳалил» фермер хўжалигининг 5 гектар майдонида мақбул агротадбирлар олиб борилиши натижасида тупроқ таркибидан никель, хром элементларининг ифлосланиш даражаси рухсат этилган миқдордан камайишига эришилган (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекциясининг 04.11.2016 й. 06-484-сон маълумотномаси).