OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Курбанбаев Шухрат Эргашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2016

Курбанбаев Шухрат Эргашевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Курбанбаев Шухрат Эргашевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий минерал хомашёлар асосида ўтга чидамли қоплама ва теплоизоляцион тўлдирувчилар яратиш», 05.10.02–Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т209.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 16.07.2013.Т.23.01 рақамли бир марталик илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчи: Мирзаев Сирожиддин Зайниевич, физика-математика фанлари доктори.

Расмий оппонентлар: Тўлаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Щипачева Елена Владимировна, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал хомашёлар асосида ёнғинга қарши ҳимоя воситаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

вермикулит минерали асосида юқори дисперсли ўтга чидамли теплоизоляцион тўлдирувчилар яратилган;

вермикулит минерали асосида нисбатан паст ва юқори ҳароратда қавариқланувчи вермикулитлар, гидрофоб вермикулит, юқори қавариқланиш даражасига эга бўлган вермикулит ва яхши ғовакдорликка эга бўлган вермикулит турлари ишлаб чиқилган;

майин дисперсли вермикулит минералини ультратовуш таъсири ва кимёвий реагентлар билан модификациялаш орқали вермикулитнинг олов ва иссиқлик таъсиридан ҳимояловчи функциясини ошириш усули яратилган;

давлат стандартлари талаблари бўйича ёғоч қурилиш материалларининг қийин ёнувчан гуруҳга ўтишини таъминловчи майин дисперсли модификацияланган вермикулитлар асосида олов таъсиридан кўп босқичли ҳимояловчи янги таркиблар ишлаб чиқилган;

майин дисперсли модификацияланган вермикулитлар асосида оловдан ҳимояловчи силикат бўёқ маҳсулотини олиш технологияси ишлаб чиқилган;

қавариқланган вермикулит асосида ёнғинга қарши тўсиқлар сифатида ишлатишга мўлжалланган ўтга чидамли, иссиқдан сақловчи материаллар ишлаб чиқилган;

майин дисперсли вермикулит ва ортофосфат кислоталари асосида ўтга чидамли, янги таркибли ноорганик ғоваксимон материал яратилган;

майин дисперсли вермикулитлар асосида янги суюқ ўт ўчириш таркиблари яратилди ва ушбу таркиблар самарадорлигини баҳолаш бўйича қўшимча кўрсаткичларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий минерал хомашёлар асосида ўтга чидамли қоплама ва теплоизоляцион тўлдирувчилар яратиш бўйича олинган натижалар асосида:

ёғоч қурилиш материалларини олов таъсиридан самарали ҳимояловчи янги таркибли бўёқ материалини маҳаллий минерал хомашё–«Тебинбулоқ» вермикулити асосида ишлаб чиқариш «Ўз-ДонгЖУ Пэинт Ко» МЧЖ қўшма корхонасида жорий қилинган («O‘zAvtosanoat» акциядорлик компаниясининг 2016 йил 17 октябрдаги №7/04-25-2340-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган оптимал хоссаларга эга бўёқ материали ёғоч қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлилиги ошишини таъминлайди;

маҳаллий минерал хомашё–«Тебинбулоқ» вермикулити асосида ишлаб чиқилган ёғоч материалларини олов ва иссиқлик таъсиридан самарали ҳимояловчи бўёқ материали ва қопламалар Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги якка тартибдаги намунавий уй-жойлар қурилишида ва ишлаб чиқариш корхоналарининг турли биноларида қўлланилган (Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг 2016 йил 26 октябрдаги №29/3-1-3456-сон маълумотномаси). Натижада объектларнинг ёнғин хавфлилиги даражаси 1,1–1,8 мартага, ёнғиннинг келиб чиқиш эҳтимоллиги 2–3 фоизга ва ёнғин зиён миқдорининг 1–2 фоизга камайишига эришилган;

антипирен хоссали модда ва аралашмалар билан модификацияланган юқори дисперсли инерт тўлдирувчилар асосида олов таъсиридан ҳимояловчи таркибларни яратиш ва улар асосида қурилиш конструкциялари ва материалларининг оловбардошлилигини ошириш усуллари №КА-14-003 «Саноат чиқиндилари асосида олинган ресурстежамкор антипиренлар билан ишлов берилган оловбардош қурилиш ашёларини яратиш ва тадқиқ этиш» лойиҳасида (2015–2017 йй.) янги антипирен таркибларнинг ёғоч материалини оловга бардошлилик самарадорлигини оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 24 октябрдаги №ФТК-0313/707-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ёғоч материалларини оловга бардошлилигини самарали оширувчи комбинациялашган хоссали янги антипирен таркибларни яратиш имконини берган.