OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Зайнитдинова Людмила Ибрахимовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2016

Зайнитдинова Людмила Ибрахимовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Зайнитдинова Людмила Ибрахимовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғарбий Ўзбекистон конларининг кам миқдордаги сульфид маъданларига фильтрацион ишлов беришнинг микробиологик технологиялари», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 14.07.2016/В2016.3.В35.

Илмий маслаҳатчи: Арипов Тахир Фатихович, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ва Микробиология институти, 14.07.2016.В.01.03.

Расмий оппонентлар: Мавлоний Машхура Эгамовна, биология фанлари доктори, профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги; Давранов Кахрамон Давранович, биология фанлари доктори, профессор; Ахунов Али Ахунович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида олтин бўлган хомашё уюм шароитда суюқликда эритиб ажратиб олишда микроорганизмлар ривожланишини аниқлаш ҳамда Acidithiobacillus ferrooxidans бактериясини жадаллаштириш жараёни учун қўллашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юқори уран концентрациясига чидамли маҳаллий бактерия штаммлари олинган ҳамда ҳужайраларнинг ИК-спетрлари асосида уран ионлари таъсирида ҳужайра моддалари таркибининг ўзгаришлари аниқланган;

илк бор Кокпатас кони маъданлар уюмида суюқликда эритиб ажратиб олиш жараёнида микроблар хилма-хиллиги, термофил архейлар кўрсатилган, ушбу маъданнинг аншлифида сульфидларнинг микробиологик парчаланиш жараёни аниқланган;

илк бор сувда эрувчан полимерлар бактериал намлантирилган эритмаларда қўлланилганда, маъданга микроорганизмларнинг бирикиши ошди ва шунга кўра олтин ажралиши исботланган;

Кокпатас конида олтинсульфидли маъдан уюмини қайта ишлашга яроқлиги, шунингдек Қизилқум уран маъдани бактериал суюқликда эритиб ажратиб олиш учун уранли геологик жойлашиши аниқланган;

илк бор фойдаланишдан четга чиқарилган (яроқсиз) скваженаларни бактериал эритма асосида бир мартали насос билан қайта ишлаш имконияти кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Геокимёвий фаол, адаптацияланган, турғун темир оксидловчи ацидофил A.ferrooxidans К-1 ассоциацияси Навоий кон металлургия комбинатида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2016 йил 28 октябрдаги 02-03-04/11672-сон маълумотномаси). Илмий натижада сульфидли маъданларга микроорганизмларни қўлланилиши сульфат кислотасининг ишлатилишини камайтириш ва металл ажратиб олиш фоизининг ошиш имконини берган.
ГМЗ-3 (Учқудуқ) базасидаги Кокпатас конида сульфидли маъданларни биооксидланиши бўйича  олиб борилган ярим саноат  тажрибалари олтинни ажратиб олиш дастлабки 27,7% дан 53,76% гача ошишига хизмат қилди. Шу билан бирга, эксплуатациядан чиқарилган Кетмончи саноат ҳудуди қудуқларида ажратиб олинган ассоциация кенг масштабли қўлланилганда қолдиқ уран миқдорини ажратиб олиш ва микроорганизмларнинг табиий шароитларда ўстириш параметрларини аниқлашга имкон берди. Кетмончи конидаги қайта ишланган ҳудудида «пушпул» бирлаштирилган узлуксиз режимда ўтказилган саноат тажрибаси синовлари варианти натижаларига кўра бактериялар металлни олиб чиқишини оширгани кўрсатилган.