OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нарбаева Хуршида Сапарбаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2016

Нарбаева Хуршида Сапарбаевнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Нарбаева Хуршида Сапарбаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полифункционал хусусиятларга эга шўрга чидамли ғўза ризобактериялари ва улар асосида комплекс таъсир этувчи биопрепарат», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA №0002644/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.В87.

Илмий маслаҳатчи: Джуманиязова Гульнара Исмаиловна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ва Микробиология институти, 14.07.2016.В.01.03.

Расмий оппонентлар: Назаров Ренат Саидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ахмедова Захро Рахматовна, биология фанлари доктори, профессор; Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган тупроқларда ғўза етиштириш учун янгишўрга чидамли полифункционал хусусиятларга эга ғўза ризобактериялари асосидакомплекс таъсир этувчи янги биопрепарат яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шўрланган тупроқлардан ғўза ризосферасидан янги шўрга чидамли ризобактерия штаммлари ажратилган ва натижада 4 та фаол штаммлар кислота ҳосил қилиш фаолликлари бўйича скрининг қилинган;

илк бор 4 та янги шўрга чидамли ғўза ризобактерия штаммларининг полифункционал хусусиятлари: юқори концентрацияли хлоридли  (NaCl, MgCl2) ва сульфатли (Na2SO4, MgSO4) токсик тузларга чидамлилиги, қийин ўзлаштириладиган минерал (кальций (III) фосфат)  ва органик (фитин) фосфатларни парчалаш, турғун хлорорганик пестицидларни (ГХЦГ, ПХБ) деструкция қилиш, ғўза фитопатогенларига қарши антагонистик фаоллиги, ўсишни жадаллаштириш ва илдиз ҳосил қилиш фаолликлари аниқланган. Ризобактерияларнинг тур мансублиги – Bacillus subtilis BS-80, Bacillus licheniformis BL-83, Paenibacillus polymyxa PP-113,  Paenibacillus  amylolyticus PA-118 аниқланган;

илк бор 4 та шўрга чидамли ғўза ризобактерия штаммлари асосида комплекс таъсир этувчи  RIZOKOM-1 биопрепарати яратилган;

илк бор лаборатория шароитида полифункционал хусусиятга эга ризобактерияларни ўстириш шароити оптималлаштирилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Комплекс таъсир этувчи RIZOKOM-1 биопрепаратини яратиш ва жорий қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:

Полифункционал хусусиятларга эга бактериялар штамми учун Ўзбекистон Республикасининг Интеллектул мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти (2013 й., №IAP 04712) олинган. Натижада яратилган янги озиқа муҳити саноат шароитида биопрепаратни олиш имконини  беради;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод райони «Сувчи Мироб даласи» фермер хўжалигининг шўрланган тупроқларида ғўза ўсимлигида 2014–2015 йилларда комплекс таъсир этувчи RIZOKOM-1 биопрепарати жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 15 октябрдаги 02/20-3326-сон маълумотномаси). RIZOKOM-1 биопрепаратини қўллаш натижасида шўрланган тупроқларнинг унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлиги ошган ҳамда қўшимча 12–14,6 ц/га ҳосил олишга ва рентабеллик даражасини 25–28% га ошишига имкон берган.