OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдурахмонова Хосиятхон Бахтиёржон қизининг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 noy 2016

Абдурахмонова Хосиятхон Бахтиёржон қизининг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдурахмонова Хосиятхон Бахтиёржон қизининг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Халқаро хусусий ҳуқуқда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солиниши», 12.00.03−Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: Тошкент давлат юридик университети ректорининг буйруғи 2013 йил 6 сентябрь № 07-11.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.Yu79.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, 14.07.2016.Yu.26.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрарович, юридик фанлар доктори, профессор; Нарматов Нуриддин Соатмуратович, юридик фанлар доктори; Боротов Миродилжон Хомуджонович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро хусусий ҳуқуқда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқаро хусусий ҳуқуқда болаларнинг насл-насабини белгилашни янада кучайтириш мақсадида оила қонунчилиги соҳасида оталикни белгилаш ва унга эътироз билдиришнинг коллизон-ҳуқуқий тартибга солиш доирасини кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

ота-она боладан алоҳида яшайдиган ота(она)нинг ота-оналик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби тўғрисида ёзма равишда келишувда болаларга нисбатан энг яхши қулайлик туғдириш тўғрисидаги ҳуқуқни қўллаш моҳияти асосланган;

халқаро хусусий ҳуқуқда оила аъзоларининг ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятларини тартибга солиш ҳамда ҳимояга муҳтож томоннинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасини кенгайтириш бўйича ечимлар ишлаб чиқилган. Алимент мажбуриятларини тартибга солувчи коллизион нормани Оила кодексида шакллантириш долзарб аҳамиятга эгалиги асослантирилган;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ота-она боладан алоҳида ўзга давлат ҳудудида яшаётган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра чет элда ота-оналик ҳуқуқларини амалга оширишга қодир бўлмаган вазиятда, боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш асослантирилган;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш муносабатларига коллизион нормалар қоидаларини киритиш зарурияти асослантирилган;

чет эл элементи билан мураккаблашган фарзандликка олишда кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилиш тартибига аниқлик киритиш заруриятига оид ечимлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Халқаро хусусий ҳуқуқда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солиниши бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

Ўзбекистон Республикасининг Консуллик Устави 31-моддасига, Консул чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган болани фарзандликка олиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда юбориш чора-тадбирларини кўриши тўғрисида қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 3 октябрдаги 306/1-05/1399-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 августдаги ЎРҚ-411-сон қонунининг 8-моддасида ўз аксини топган. Мазкур тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Консуллик Уставини янада такомиллаштиришга хизмат қилган; 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 2853-моддасининг учинчи қисмига, фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши кераклиги тўғрисида ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 3 октябрдаги 06/1-05/1399-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 августдаги ЎРҚ-411-сон қонунининг 9-моддасида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янада такомиллаштиришга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 1611-моддасига, Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидаги таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 3 октябрдаги 06/1-05/1399-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 августдаги ЎРҚ-411-сон қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган. Илмий натижалар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси нормаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги тадқиқот натижалари асосида тайёрланган қонун лойиҳаси келгусида чет эл элементи билан мураккаблашган ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларнинг тартибга солувчи қонунчилик нормаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини маълум қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 2016 йил 26 августдаги №06/1-06/3354). Таклифлар қонунларни амалиётга қўллаш кўникмаларига ижобий таъсир кўрсатади, чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларда боланинг насл-насабини белгилашни тартибга солувчи коллизион нормалар Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг шаклланишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги тадқиқот натижалари асосида тайёрланган қонун лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, қонун лойиҳасини экспертизадан ўтказиш жараёнида фойдаланиш мумкинлигини маълум қилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти 2016 йил 8 апрелдаги № 04-25/106-сон хат). Таклифлар халқаро хусусий ҳуқуқда оилавий муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормаларни амалиётга жорий этишда вужудга келаётган тўсиқларни бартараф этиш имконини беради;

Ўзбекистон Республикасининг «Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишида фойдаланилиб, ўрнатилган тартибда Ҳукуматга киритилган (Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази 2015 йил 29 сентябрдаги 0108/324-сон маълумотнома). Таклифларнинг амалга ошиши мамлакатимизда чет эл фуқаролари иштирокидаги оилавий муносабатларни ҳимоя қилувчи нормаларни миллий ҳуқуқ тизимида янада такомиллашишига, миллий ва халқаро қонун нормалари асосида ижтимоий адолатни таъминлашга, чет эл элементи билан мураккаблашган оилавий муносабатларда қонунни четлаб ўтиш оқибатларини олдини олишга хизмат қилган;

2014–2015 йиллардаги «Энциклопедик адабиётларга қўйиладиган талаблар асосида оила муаммоларига доир психологик тушунчаларни тизимлаштириш» ЁА1-ФҚ-0-74714, А1-ФҚ-0-16356, А1-068 рақамли «Ёш олимлар» лойиҳаси асосида тугалланган грант бўйича илмий лойиҳасида устувор йўналишларига мос келган ва фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази 2016 йил 10 июндаги №01-08/185-сон хат;  2016 йил 10 июндаги 1-сон далолатнома). Буюртма асосида «Оила энциклопедияси» тайёрланиб чоп этилган. Таклифларнинг амалга ошиши оила қонунчилигидаги чет эл элементи билан мураккаблашган ҳуқуқий тушунчаларнинг мазмунини аниқлашга ва уларнинг бир-биридан фарқланишига хизмат қилди. Мазкур таклифлар мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, чет эл элементи билан мураккаблашган ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, фарзандликка олиш, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Фуқаролик процессуал кодекси, Консуллик Уставини такомиллаштириш учун хизмат қилган.