OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юнусходжаева Хамида Ганишеровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Юнусходжаева Хамида Ганишеровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юнусходжаева Хамида Ганишеровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гидролизланган пахта лигнини асосида энтеросорбентларни ишлаб чиқиш ва уларнинг фармако-технологик хоссаларини аниқлаш», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA 0006063/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.Far33.

Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Мохинур Гафуровна, фармацевтика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 14.07.2016.Far.21.01.

Расмий оппонентлар: Махатов Бауыржан Калжанович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Cадиков Тургун, техника фанлари доктори; Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта чигит қобиғининг гидролизланган лигнини асосида тиббиёт амалиётида қўллашга мўлжалланган сорбент олишнинг самарали технологияси ва унинг дори шаклларининг оптимал таркиби, технологияси ҳамда стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор пахта чигит қобиғининг гидролизланган лигнинидан «Зеротокс» тиббий сорбентини олиш технологияси ишлаб чиқилган, унинг адсорбцион, физик-кимёвий ва фармакологик хусусиятлари аниқланган;

сорбентлар самарадорлиги уларнинг ривожланган ғовакли тузилиши ва сорбентнинг юзасида жойлашган функционал гуруҳлар томонидан бажариладиган хемосорбция жараёнлари ҳисобига амалга ошиши исботланган;

саше-пакетлардаги «Зеротокс Нео» энтеросорбент кукунини олишни оптимал технологияси ишлаб чиқилган ва физик-кимёвий кўрсаткичлари аниқланган;

тажрибани математик моделлаштириш усули ёрдамида ҳамда субстанциянинг технологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда «Зеротокс Нео» таблеткаларини муқобил таркиби ва олиш технологияси ишлаб чиқилган;

таблеткалар таркибига лактулоза (синтетик дисахарид) компонентини қўшиш йўли билан ножўя таъсирлари чекланган «Зеротокс-L» таблеткаларни илмий асосланган таркиби танланган ва олишни самарали технологияси ишлаб чиқилган;

илк бор «Зеротокс Нео» энтеросорбентнинг капсула дори шакли технологияси ва стандартлаш усуллари иишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Гидролизланган лигнинли сорбент ва унинг дори шакллари ҳамда сифат назорати ва стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш асосида:

тиббиётда қўллашга мўлжалланган сорбентни олиш усулигаЎзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигинингихтирога патенти (01.01.2014 й., №IАP 04946) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган лигнинли энтеросорбент организмнинг интоксикацияси билан кечувчи турли хил патологик ҳолатларни даволаш имконини беради;

«Зеротокс» лигнинли энтеросорбент субстанциясини Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти тажриба-саноат участкаси базасида серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган (ФМ 42 Ўз-2061-2015). Субстанция ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва қўллаш учун қулай бўлган замонавий дори шаклларини олиш имконини беради;

қуйидаги препаратлар: «Зеротокс» энтеросорбенти (ФМ 42 Ўз-2061-2015, 12/135/17-сонли рўйхатга олиш гувоҳномаси), «Зеротокс Нео» энтеросорбент капсулалари (КФМ 42 Ўз-22175941-2820-2015, 00550/12/15-сонли рўйхатга олиш гувоҳномаси), саше-пакетлардаги «Зеротокс Нео» энтеросорбент кукуни
(КФМ 42 Ўз-22175941-2821-2015, 00551/12/15-сонли рўйхатга олиш гувоҳномаси) учун Фармакопея мақолалари ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган. Ушбу препаратларнинг саноат миқиёсида ишлаб чиқарилиши импорт ҳажмини қисқартириб, бир қатор тиббий, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш имконини беради.