OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Гафуров Махмуджон Бакиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Гафуров Махмуджон Бакиевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Гафуров Махмуджон Бакиевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Алкалоидлар ва олеанан қатори тритерпенларининг (глицирризин кислотаси) ҳосилалари синтези ва биологик фаоллигини аниқлаш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К72.

Илмий маслаҳатчи: Далимов Давранбек Нигманович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.K/В/T.13.01.

Расмий оппонентлар: Мавлянов Саидмухтор Мақсудович, кимё фанлари доктори, профессор; Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ацетилхолинэстеразанинг антидот таъсирли азот тутган фосфорорганик қайтар ингибиторлари ҳамда яллиғланишга қарши фаолликка эга айрим препаратлар билан глицирризин кислота ҳосилалари асосида кенг терапевтик таъсири бўлган дори воситаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

айрим алкалоидлар ва азот тутган гетерохалқали бирикмаларнинг (морфолин, пиперидин, гексаметиленимин, анабазин, лупинин, эпилупинин) метил-, метилтион- ва фенилфосфон кислоталари билан ацетилхолинэстеразанинг фаол марказига мос келувчи мураккаб эфирлари ва тузлари синтез қилинган;

метилтионфосфонат молекуласида икки ва ундан ортиқ асимметрик марказлар бўлиши ЯМР-спектрида диастереомер анизохронлик эффектини пайдо бўлишига олиб келиши аниқланган;

ацетилхолинэстераза ферментининг ўта фаол қайтар ингибиторлари аниқланган;

моддаларнинг тузилиши билан фаоллиги орасидаги боғлиқлик ҳамда метилтионфосфонатларнинг антидотлик хоссалари аниқланган;

глицирризин кислотаси (ГК) тузлари билан АХЭнинг самарали қайтар ингибиторлари бўлган дезоксипеганин гидрохлорид (ДОП ГХ) ва галантамин алкалоидларининг турли нисбатда супрамолекуляр комплекслари олинган;

ГК моноаммонийли тузи (ГКМАТ)ваДОП ГХнинг комплекси (2:1) юқори антихолинэстераз фаолликка эгалиги ва кам заҳарли эканлиги кўрсатилган;

ГК ва унинг тузлари асосида олинган супрамолекуляр комплексларнинг сувли муҳитда гел ҳосил қилиш жараёни механизмлари, мицеллалар ҳосил бўлиш критик концентрацияси аниқланган;

ГК тузларининг ацетил салицил кислотаси (АСК) ҳамда унинг аналоглари гидролизига каталитик таъсир этиши аниқланиб, унинг назарий тахмин қилинган механизми таклиф этилган;

ГКМАТ ва АСК (4:1) комплексининг юқори интерферон индукция қилиш хусусиятига эгалиги аниқланиб, унинг асосида яллиғланишга қарши ГЛАС дори воситаси яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ферментнинг фаол марказини тадқиқ этиш ва асаб касалликларини даволашда қўлланиладиган АХЭ ингибиторлари ва маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида дори воситаларининг кам дозали, кенг таъсир доирасига эга препаратлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

холинэстеразага қарши фаолликка эга бўлган О-изобутил-О-2-/N-пиперидил/изопропил-метилтионфосфонатнинг хлоргидратига Давлат патент идорасининг ихтирога патенти, (28.03.1994 й., №1109) олинган. Илмий тадқиқот натижасида бу препарат АХЭ ферментини фосфорорганик заҳарлардан ҳимоя қилиш учун антидот восита яратиш имконини берган.

маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида яллиғланишга қарши ГЛАС препаратининг таблетка дори шакли ишлаб чиқилган. ГЛАС субстанцияси ва дори шакли учун барча меъёрий техник ҳужжатлар тайёрланган (Вақтинчалик Фармакопея мақоласи лойиҳаси, лаборатория регламенти 14.10.2009), Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига (ДВТТСНҚББ) топширилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакология қўмитаси кенгашининг қарорига кўра тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат берилган ва қайд этишга тавсия этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакология қўмитасининг 2016 йил 14 октябрдаги 29/03-1172-сон маълумотномаси). ГЛАС препарати хориждан олиб келинаётган ўхшаш таъсирга эга бўлган дори воситалари ўрнини босади.