OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Матчанов Алимжон Давлатбоевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Лабдан дитерпеноидлари ҳосилалари синтез, глицирризин кислотаси ва самарали гемостатик воситаларини яратиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.К74.

Илмий маслаҳатчи: Далимов Давранбек Нигманович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.K/В/T.13.01.

Расмий оппонентлар: Абдулладжанова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори; Дусматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Абдугафуров Ибрагимджан Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: лабдан дитерпеноидлари синтези, глицирризин кислотаси ва унинг тузлари, кичик молекулали полимер асосида супрамолекуляр комплекс бирикмаларни олиш, физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш ҳамда янги гемостатик воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи билан лагохилиннинг комплекс бирикмалари олинган;

глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи билан лагохилиннинг комплекс бирикмалари сувли эритмалари термодинамик хусусиятлари билан уларнинг турғунликлари комплекс ҳосил қилувчи компонентлар нисбатига ва меҳмон молекуласининг кимёвий тузилишига боғлиқлиги исботланган;

комплексларнинг реологик хусусиятларини таҳлил қилинган ва дори препарати (меҳмон молекула-лагохилин) мицелла ичига кириш жараёни комплекс ҳосил бўлиш энталпияси ютуғи билан бориши исботланган;

система энтропияси меҳмон молекуланинг тузилиши ва функционал хусусиятларига боғлиқлиги, глицирризин кислотаси молекулаларидан иборат мицеллалар ҳосил бўлиш жараёнига мувофиқлаштирувчи сифатида таъсир кўрсатиши аниқланган;

глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи гел ҳосил қилиш концентрациясига яқин турли хил кўринишдаги мураккаб тузилишли мицеллалар, стерженга ўхшаш, цилиндр шаклдаги ёки кўп қатламли 70–300 молекулалардан иборат ассоциатлар ҳосил қилиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Биологик фаол терпеноидларни ўсимликлардан ажратиб олиш, уларнинг тузилишлари ва фаолликларини аниқлаш ҳамда улар асосида янги самарали гемостатиклар ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар асосида:

вена қон томири ичига қўлланиладиган гемостатик «Лаговин»  дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (04.12.2013 й., №IAP 04806) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган гемостатик восита паренхиматоз қон кетишни тўхтатиш имконини берган;

«Глилагин» субстанцияси асосида қон тўхтатувчи гемостатик пленка учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (13.10.2015 й., №IAP 05109) олинган. Илмий тадқиқот натижасида гемостатик пленка ишлаб чиқилган ва у турли хил капилляр томирлардан қон кетишини тўхтатиш имконини берган;

яллиғланишга қарши ишлатиладиган Глицерам препарати учун «Глицерам – 0,05г таблеткалари» (18.10.2013 й., Вақтинчалик Фармакопея мақоласи 42 Уз2369-2013) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Илмий тадқиқот натижасида олинган дори воситаси республикага олиб кириладиган, шу турдаги дори воситаларининг ўрнини босади.