OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Матякубова Саломат Александровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Матякубова Саломат Александровнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

МатякубоваСаломат Александровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гестацион гипертензия кузатилган ҳомиладорларда пренатал асоратлар профилактикаси ва истиқболини белгилаш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/Б2016.1.Tib9.

Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 14.07.2016.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: Замалеева Роза Семёновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гестацион гипертензияли ҳомиладор аёлларда кузатилган пренатал асоратларда аутоиммун антитаналар миқдори ва ангиогенезини истиқболни белгиловчи кўрсаткичлар даражасини аниқлаш ва унинг профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гестацион гипертензияси истиқболини ҳомиладорликнинг илк давридаги ангиогенез ва эндотелий функциясини аниқловчи кўрсаткичлар асосида белгилаш усули ишлаб чиқилган;

ҳомиладорликнинг I триместрида ангиогенезнинг паст кўрсаткичлари ва аутоиммун жараёнлар дисбаланси гестациянинг 20 ҳафтасидан кейин ҲИГ шаклланиши хавфи эканлиги исботланган;

илк бор гестацион гипертензиянинг клиникагача бўлган босқичида эндотелий дисфункцияси шаклланиши кўрсатилган ва истиқболни белгиловчи мезонлари ишлаб чиқилган;

биринчи марта эндотелиал дисфункция, гестацион гипертензиянинг клиникагача бўлган босқичи шаклланишида даврий ЛТАнинг таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Гестацион гипертензиянинг истиқболини белгилаш ва асоратларининг олдини олиш буйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензияни прогнозлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05235). Ушбу усул гестацион гипертензиясини олдиндан аниқлаш ва асоратларини олдини олиш сифатини оширишга имкон берган;

«Гестацион гипертензияли аёлларда асоратлар профилактикаси самарадорлигини ошириш усули» номли услубий тавсиялар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.10.2015 йилдаги 8н-д/55-сон маълумотномаси). Комплекс динамик назорат ва патогенетик даво чораларига L-аргинин препаратини қўшимча сифатида қўлланилиши эндотелий функциясининг кўрсаткичларини самарали тиклаган ҳамда эндотелий функциясининг меъёрлашуви ҳисобига кўпчилик ҳомиладор аёлларда (87,2%) ҳомиладорлик яхши якун топган ва перинатал ўлимни беш маротаба пасайтириш имконини берган;

гестацион гипертензияли аёлларда асоратлар профилактикаси самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар Тошкент шаҳар Учтепа тумани 9-сон акушерлик мажмуаси, Бухоро вилояти Жондор тумани акушерлик мажмуаси ва Тошкент шаҳар Миробод тумани 4-сон акушерлик мажмуасининг амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.04.2016 йилдаги 8д-3/57-сон маълумотномаси).