OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хашимова Нигора Рустамовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Хашимова Нигора Рустамовнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хашимова Нигора Рустамовнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ғўзанинг фитопатогенларга қарши чидамлилик механизмининг шаклланиши ва уни табиий бирикмалар асосида бошқариш», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : 30.09.2014/В2014.3-4.В3.

Илмий маслаҳатчи: Ахунов Али Ахунович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.K/В/T.13.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Тилябаев Заитжон, биология фанлари доктори, профессор; Турдикулова Шахлохон Уткуровна, биология фанлари доктори, доцент; Цеомашко Наталья Евгеньевна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Микробиология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзада ҳимоя жараёнлари шаклланишининг биокимёвий механизмларини аниқлаш, селекция материалининг фитопатогенларга нисбатан чидамлилигини баҳоловчи тест-тизимини яратиш, глицирризин кислотаси препаратлари асосида муҳитнинг биотик омилларига нисбатан ғўзанинг чидамлилигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

V.dahliae, F.oxysporum замбуруғлари таъсири остида чидамли ва чидамсиз ғўза навларининг фитопатогенлар билан зарарланган жойларида кислороднинг фаол шакллари ва оксидловчи стресснинг локал зонасини юзага келтирувчи анион пероксидаза, полифенолоксидаза ва фенилаланин аммиак-лиаза иштирокидаги бирламчи ҳимоя реакцияларининг шаклланиш механизми асослаб берилган;

илк бор ғўзанинг резистентлик даражасини прогнозлашга имкон берувчи иммун-ферментли таҳлил асосида ғўзанинг замбуруғли касалликларга чидамлилигини баҳолаш тест-тизими ишлаб чиқилган;

ғўза етиштириш амалиётида муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамлиликни оширувчи ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратларини қўллаш асосида табиий асосга эга препаратлардан носпецифик чидамлилик индукторлари сифатида фойдаланишнинг мутлақо янги концепцияси ишлаб чиқилган;

ДАГ-1 препарати таркибидаги салицил кислотанинг ғўзада фитопатогенларга нисбатан чидамлилигини бошқарувчи асосий хусусияти аниқланган, ғўзада индуцирланган системик чидамлилик шаклланишида салицил кислотанинг сигнал молекуласи сифатида иштирок этиши исботланган;

препаратларнинг табиий фитогормонлар таъсирига мос келувчи кичик 10-7 М концентрацияда экиш олдидан чигитларга ишлов бериш ғўза ўсимлигини ўсиш ва ривожланишини стимулловчи ва ҳимояни пролонгирловчи таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғўзанинг турли навларида фитоиммунитет ферментларини физик-кимёвий, биологик хоссаларини ўрганиш ҳамда фитопатогенларга қарши чидамлиликни индуцирловчи глицирризинатларнинг таъсир механизмини аниқлаш асосида:

ғўзанинг хитин-махсус пероксидазалари гомоген ҳолда ажратиб олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (31.12.2012 й., №IAP 04619) олинган. Илмий тадқиқот натижасида иммунофемент таҳлил усули билан ғўзанинг вилтга чидамлилигини баҳолаш тест-тизими яратилган;

ғўза навларининг вилтга чидамлилигини баҳолаш тест-тизимига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (27.02.2015, №IAP 05005) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган тест-тизими апробациядан ўтказилган ва ғўзанинг турли навлари ва тизмаларини вилтга чидамлилигини аниқлаш имконини берган;

маҳаллий хомашёдан олинган глицирризин кислотанинг салицил кислотаси билан супрамолекуляр комплекси ва глицирризин кислотанинг моноаммонийли тузининг индукторлар сифатида қўлланилиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (30.10.2015 й., №IAP 05090) олинган. Илмий тадқиқот натижасида ДАГ-1 и ДАГ-2 препаратларининг паст концентрацияси (10-7 М) ғўзани фиотопатогенларга нисбатан чидамлилигини оширувчи ва фитоиммунитетнинг асосий ферментларига пролонгирловчи хусусиятининг таъсир механизмини исботлашга хизмат қилган;

Ўзбекистон Республикаси ўсимликларни муҳофаза қилиш ва кимёлаштириш воситалари бўйича Давлат комиссияси томонидан ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратлари рўйхатга олинган ва гувоҳномалар олинган (23.01.2015 й., №1А 946 ва 09.02.2016 й., №1А 1156). Илмий тадқиқот натижасида ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратларини чигитларга экиш олдидан ишлов беришда фойдаланилган.