OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Аширов Бахтиёр Мурадиллоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Аширов Бахтиёр Мурадиллоевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Аширов Бахтиёр Мурадиллоевичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизил чўл ва англер зотларининг генотипига эга сигирларнинг конституция типлари ва паратипик омилларга боғлиқликда маҳсулдорлигини ошириш», 06.02.01–Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси. Ипакчилик, Қоракўлчилик. (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA 0000633/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx141.

Илмий маслаҳатчи: Мақсудов Илҳом Мақсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик, паррандачи­лик ва балиқ­чилик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачи­лик ва балиқ­чилик илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/V.25.01.

Расмий оппонентлар: Юсупов Суратбек Юнусович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Азимов Сайфитдин Гуломович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Умаров Шавкат Рамозонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қизил чўл зотли қорамолларни англер зоти билан жуфтлашдан олинган  сигирларнинг конституция типларининг ва генотипининг ҳамда паратипик омилларнинг  асосий селекция  белгиларига ва селекция-генетик кўрсаткичларига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қизил чўл зотли сигирларни бу зотга қариндош англер зотли наслдор буқалар билан чатиштиришдан олинган сигирларнинг сут маҳсулдорлигининг, экстерьер, пуштдорлик, елинининг технологик хусусиятлари ҳамда уларнинг конституция типларига боғлиқлиги ва бу хусусиятлари бўйича мустаҳкам конституцияга эга сигирлар нозик-зич конституциядаги сигирларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эга бўлганлиги аниқланган;

қизил чўл зотли қорамоллар подасида чатиштиришда англер зотли наслдор буқалардан фойдаланишдан олинган ½ ва ¾ генотиплардаги сигирларнинг сут маҳсулдорлигини такомиллаштириш ҳамда улар мутаносиб ривожланган тана тузилишига ва кўкрак  қафасига эга бўлиши исботланган;

сигирларнинг маҳсулдорлик хусусиятлари паратипик омилларга боғлиқлиги аниқланган;

сигиларнинг туғишини қиш фаслига, сервис-даврини 80 кунгача, биринчи туғишдаги ёшини 27-28 ойга, сутдан чиққандан туғишгача бўлган даврни 51–70 кунга режалаштириб бориш сермаҳсул подалар яратиш мақсадга мувофиқлиги аниқланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қизил чўл ва англер зотлари генотипига эга сигирларнинг конституция типлари ва паратипик омилларга боғлиқлиги бўйича тадқиқотлар асосида:

англер зоти бўйича ½ ва ¾ генотипга эга 129 бош сигир сутбоп подада Қашқадарё вилояти Касби туманидаги «Юрт ризқи-наслчилик» масъулияти чекланган жамиятининг қорамолчилик наслчилик хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 08.11.2016 й., 02/12-1245-сон маълумотномаси). Бунда қизил чўл зотли қорамоллар подасида чатиштиришда англер зотли наслдор буқалардан фойдаланишдан олинган сигирларнинг III ва ундан юқори лактацияларда сут миқдорини 3544,5 ва 3618,5 килограммга таъминлаши ва бу кўрсаткичлар соф қизил чўл зотли тенгқурларникидан 242,6 ва 304,7 кг юқори бўлишини ҳамда уларнинг экстерьер, елин, пуштдорлик, озуқани сут билан қоплаш хусусиятлари яхшиланган ҳамда иқтисодий самара 238 735 ва 309 035 сўмни ташкил этган.