OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахматуллаева Мавжуда Маматоировнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 noy 2016

Рахматуллаева Мавжуда Маматоировнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахматуллаева Мавжуда Маматоировнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Диабенит, диагликон, стибио ва уроконит дори воситаларининг олиниши ва стандартизацияси», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /фармацевтика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Far12.

Илмий маслаҳатчи: Аминов Сабирджан Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 14.07.2016.Far.21.01.

Расмий оппонентлар: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор; Юлдашев Зокиржон Абидович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдулла Якубович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий табиий хомашёлар (Семенов ва Хетеродонта родиоласи; топинамбур туганаги, мумиё) асосида гипогликемик, адаптоген дори воситаларини яратиш ва тукли эрва ўти, газанда барги, маккажўхори оналик гулининг устунчаси ва оғизчаси, наъматак мевасидан уроконит субстанцияси ва дори шаклини олиш ҳамда стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор табиий хомашёлар асосида гипогликемик таъсирга эга гликоразмулин, диабенит ва диагликон, адаптоген таъсир қилувчи стибио ва буйрак-пешоб касаллигига қарши уроконит дори воситалари олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;

биринчи марта Семенов родиоласи илдизпоя ва илдизидан салидрозид ва виридозид бирикмалари ажратиб олинган ва тавсифланган;

родиола ўсимликларидан олинган дори воситаларининг сифат назорати салидрозид стандарти орқали исботланган;

диабенит, диагликон, стибио ва уроконит дори шаклларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари аниқланган;

биринчи марта родиола илдизпоя ва илдизи, топинамбур туганаги ва мумиё асосида олинган диагликон субстанцияси олишнинг мақбул усули асосланган ва гипогликемик таъсирида синергизм содир бўлиши аниқланган;

гликоразмулин субстанциясининг иммуностимуляторлик ва антиоксидантлик хоссага, жигар, юрак митохондрияси мембранасига стабилловчи таъсирга эга экани аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Диабенит, диагликон, стибио ва уроконит дори воситаларининг олиниши ва стандартизацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Диагликон гипогликемик дори воситаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (23.12.2015 й., №IAP 05143) олинган. Илмий тадқиқот натижасида олинган таркиб диабет II тур касалликларини комплекс терапиясида самарали фойда беради;

Семенов родиоласи илдиз ва илдизпоя хомашёси (2008 йил 27 январь №37/01-08), Салидрозид стандарт намунаси, Гликоразмулин субстанцияси, Гликоразмулин – 100 мг капсулалари (2012 йил
23 апрель №110/01-12), Диабенит – 100 мг (2016 йил 10 июнь №29/01-273) Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси рўйхатидан ўтказилган. Ушбу дори воситалари амалиётга татбиқ этилган.

Гликоразмулин субстанцияси ва Диабенит – 100 мг капсулаларининг саноатда ишлаб чиқариш регламенти «Узфармсаноат» давлат акционерлик концернининг 2015 йил 15 октябрдаги 12-сон баённомаси билан тасдиқланган ҳамда Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси рўйхатидан ўтказилган (ПР 42-Уз-03873/22175941 - 2186 - 2015; ПР 42-Уз-03873/22175941- 2187 -2015).Ушбу дори препаратларини ишлаб чиқариш импорт ўрнини босади.